Loading...
O’zbekcha Русский O’zb Рус

Самарқандда Ўзбекистон - Хитой ҳудудлараро иккинчи форуми бошланди



Улашинг :


2.06.2025

Айни пайт Самарқанд шаҳридаги “Silk Road Samarkand” халқаро туризм марказида ўзаро стратегик шерикликни мустаҳкамлаш, ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда сармоя ва ишбилармонлик алоқаларини кенгайтиришга қаратилган Ўзбекистон - Хитой ҳудудлараро иккинчи форуми бўлиб ўтмоқда.

Анжуманда 1500 дан зиёд иштирокчи, жумладан икки мамлакат ишбилармон доиралари, ҳукуматлар, вилоятлар ҳокимликлари, шунингдек фан ва таълим муассасалари вакиллари иштирок этяпти.

Форумдан кўзланган асосий мақсад янги қўшма лойиҳаларни муҳокама қилиш ва ишга тушириш, савдо-иқтисодий, сармоявий ва илмий-техникавий ҳамкорликни кенгайтириш учун барқарор платформа яратишдир.

Анжуман доирасида қатор келишувлар имзоланиши, янги инвестиция лойиҳалари ишга туширилиши режалаштирилган.

УзА расмий каналидан олинди.





Сарлавха :
Ижтимоий–сиёсий

03 06 2025 / 12:19