Loading...
O’zbekcha Русский O’zb Рус

Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2024 йилдаги ҳамда 2025 йил биринчи чоракдаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботни қўллаб-қувватладик



Улашинг :


Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2024 йил якунлари ҳамда 2025 йил биринчи чорагидаги ижроси кўриб чиқилди.

Давлат бюджетининг 2024 йилдаги ижроси “2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонунда белгиланган бюджет параметрлари доирасида амалга оширилган бўлиб, жаҳонда халқаро савдодаги мураккаб вазиятларга қарамасдан ўтган йилда ҳам барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш имконини берди.

Хусусан, ялпи ички маҳсулот ҳажми 2023 йилга нисбатан 6,5 фоизга, иқтисодий ўсишнинг асосий драйвери бўлган хизматлар соҳаси 12,9 фоизга, қурилиш соҳаси 8,8 фоизга ҳамда саноат соҳаси 6,8 фоизга ўсган.

Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2025 йил биринчи чорагидаги ижросига тўхталадиган бўлсак, ялпи ички маҳсулот ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6,8 фоиз, саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш 6,5 фоиз, бозор хизматлари 12,6 фоиз, қурилиш ишлари 10,8 фоиз ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш 3,8 фоизга ошганини алоҳида эътироф этиш жоиз.

Шунингдек, ҳисобот даврида давлат бюджети даромадлари 104,5 фоизга бажарилгани ҳамда харажатлар бўйича режа кўрсаткичлари 92 фоизни ташкил қилгани бюджет барқарорлиги таъминланаётганидан далолат бермоқда.

Куни кеча ЎзЛиДеП фракцияси йиғилишда ҳам ушбу масала атрофлича кўриб чиқилди. Фракциямиз аъзолари томонидан партия дастурий мақсад ва вазифалари, электорат манфаатларидан келиб чиққан ҳолда қатор таклиф ва ташаббусларни билдириб ўтишди.

Актам Хаитов расмий телеграм каналидан олинган.





Сарлавха :
Иқтисодиёт

04 06 2025 / 14:00