Loading...
O’zbekcha Русский O’zb Рус

Ўзбекистон – Покистон: Янги иқтисодий кўприклар барпо этилмоқда



Улашинг :



Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, мамлакатимизнинг Покистондаги элчихонаси ҳамда Карачи Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида Покистоннинг йирик иқтисодий маркази – Карачи шаҳридаги “Маде ин Узбекистан” савдо уйида бизнес-форум бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистондан 30 дан зиёд тадбиркорлар иштирок этиб, ўз маҳсулотлари, хизматлари ҳамда инвеститсиявий таклифларини тақдим этдилар. Форумда Покистоннинг турли иқтисодий соҳаларини қамраб олган ишбилармон доиралар вакиллари ҳам фаол иштирок этди.

Форум доирасида Ўзбекистоннинг иқтисодий салоҳияти, инвеститсия муҳити, экспорт имкониятлари ҳамда логистика соҳасидаги устунликлар ҳақида кенг қамровли тақдимот ўтказилди. Мамлакатимизда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотлар, чет эл сармоядорлари учун яратилган қулай шарт-шароитлар тадбир иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.

Бизнес-форум якунида Ўзбекистон ва Покистон тадбиркорлари ўртасида Б2Б мулоқотлар ташкил этилди. Ушбу учрашувларда тўқимачилик, чарм-поябзал, тиббиёт ускуналари ҳамда қурилиш каби соҳаларда истиқболли ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди.

Шунингдек, икки мамлакат тадбиркорлари ўртасида кооператсия алоқаларини мустаҳкамлаш, қўшма корхоналар ташкил этиш, экспорт-импорт оператсияларини амалга ошириш бўйича дастлабки келишувларга эришилди.

ССП Матбуот хизмати





Сарлавха :
Ижтимоий–сиёсий

30 06 2025 / 13:40