Loading...
O’zbekcha Русский O’zb Рус

Ўзбекистонда мактаб ўқувчиларининг стартап ғояларини амалга ошириш учун 100 млрд сўм ажратилади



Улашинг :


Ўзбекистон сунъий интеллектнинг миллий моделини ишлаб чиқади, мактаб ўқувчилари ва талабалар эса БАА дастури доирасида СИ бўйича тренингдан ўтади. Венчур молиялаштиришни 1 млрд долларгача кенгайтириш режалаштирилмоқда. Ўқувчиларнинг стартап ғоялари учун 100 млрд сўм ажратилади.

Ўзбекистонда «қадриятларимиз ва маданиятимиз»ни акс эттирувчи сунъий интеллект миллий моделини ишлаб чиқиш бошланди, деди президент Шавкат Мирзиёев 30 июнь куни ёшлар билан учрашувда.

Давлат раҳбарининг таъкидлашича, у бой тарихий мерос ва замонавий ёндашувларни ўзида мужассамлаштириб, ёшларда янги ижодий ғояларни шакллантиришга хизмат қилади. Аввалроқ, катта тил моделини (Large Language Model, LLM — таҳр.) ўргатиш учун матнлар корпуси йиғила бошлагани хабар қилинганди. Бу ишга финтех соҳаси компаниялари, жумладан, TBC Bank ва Uzum ҳам қўшилган.

Банк ва молия секторлари, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги ва энергетика сунъий интеллектни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари этиб белгиланди — бу соҳаларда 100 та лойиҳа амалга оширилади.

БАА билан ҳамкорликда «Сунъий интеллект соҳасида бир миллион етакчи» дастури йўлга қўйилмоқда. Президент бу режаларни Тошкент халқаро инвестиция форумида ҳам тилга олган ва Ўзбекистонни нуфузли IT ва Fintech ҳабга айлантириш режаларига урғу берганди. Жорий йилда AI Study платформаси орқали камида 100 минг ёшни СИ технологияси бўйича ўқитиш режалаштирилмоқда.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Массачусетс технология институтининг (MIT) сунъий интеллект бўйича таълим платформаси асосида ўқув дастурларини янгилайди.

apita Янги Ўзбекистон университетида ҳар бир ҳудуддан 100 нафардан информатика ўқитувчиси (мамлакатда 19,5 минг информатика ўқитувчиси ишлайди) малака оширади. Кейин эса ментор сифатида каскад тизимида икки йил давомида ўз ҳудудларида бошқа информатика ўқитувчиларини ўқитади. Шу тариқа беш йил ичида барча мактаб битирувчилари сунъий интеллект соҳасида етарли билимга эга бўлади, дейилади хабарда.

«Рақамли авлод қизлари» танлови доирасида талаба ва ўқувчиларнинг таълим, сунъий интеллект, «яшил» иқтисодиёт ва иқлим ўзгаришига оид 120 та стартап лойиҳалари саралаб олинган. Танловга жами 7000 нафар қиз танлаб олинган. apita камида 50 минг қиз лойиҳа билан қамраб олинади.

Венчур молиялаштириш

Бундан ташқари, президент венчур молиялаштириш миқдори 145 миллион доллардан 1 миллиард долларгача оширилишини маълум қилди. Энди apit мактаблардан бошланади: ўқувчилар учун «Моҳирлик ва бизнес соати» фани жорий этилади, уларнинг ғояларини стартапга айлантириш учун 100 миллиард сўм грант ажратилади.

Ҳар йили олий ўқув юртлари ўртасида «Энг яхши ижодий ғоя» танлови ўтказилади ва ғолиблар университет жамғармалари ҳисобидан 300 миллион сўмгача грант олади.

Стартапни прототипга айлантириш ва уни синовдан ўтказиш учун Инновацион ривожланиш агентлиги ва IT парк Илмий-тадқиқот ва ишланмалар маркази (R&D маркази) очади.

Шу билан бирга, энг яхши лойиҳалар прототипини яратиш учун 50 минг долларгача бўлган харажатлар Ёшлар венчур жамғармаси ҳисобидан қопланади.

Ҳар йили инвесторлар, йирик компаниялар ва стартап ташаббускорлари иштирокида «Startup Expo» бўлиб ўтади.

Аввалроқ Gazeta Марказий Осиё ва Ўзбекистондаги венчур капитал бозори тадқиқотининг асосий тезисларини келтирган эди.

газета.уз


Сарлавха :
Иқтисодиёт

01 07 2025 / 14:41