Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Гулдана Авездурдиева ЎзЛиДеП Яшнобод тумани Кенгаши аъзоси М.Алимов ва Яшнобод тумани депутати, “Тонг” МФЙ раиси И.Расулов ҳамроҳлигида Яшнобод туманидаги 255-сонли мактабга ташриф буюрди.
Учрашувда мактаб директори Д.Жўраева ва ўқитувчилар билан таълим муассасасининг фаолияти, ўқувчилар учун яратилган шароитлар, амалга оширилаётган ишлар ва келгуси режалар муҳокама қилинди.
❖ Мактаб Корея университети билан шартнома тузган бўлиб, ўқувчиларга корейс тили ўқитилмоқда. Битирувчиларга Кореяда таълим олишлари учун грантлар ажратилиши кўрсатиб ўтилди.
❖ Ўқувчи қизлар томонидан тикувчилик ҳунарини ўрганиш ёшларнинг келгусида муносиб касб эгаси бўлиши учун муҳим асос бўлиб хизмат қилиши таъкидланди.
Ташриф давомида депутат таълим соҳасига давлатимиз томонидан қаратилган эътибор ва олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берди ҳамда ўз таклиф-тавсияларини билдирди. Зеро ёш авлоднинг билимли ва салоҳиятли бўлиши мамлакатимиз келажагини белгилайди.
Сарлавха :
Ижтимоий–сиёсий
06 10 2025 / 14:57