Бугунги кунда депутатлар халқ ичида юриб, уларнинг муаммоларига ечим изловчи фаол шахслар сифатида фаолият кўрсатмоқда. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Гулдана Авездурдиева Яшнобод туманидаги “Ватандош” маҳалласида бўлиб, маҳалла фуқаролар йиғинида аҳоли билан мулоқот қилди.
Маҳалла раиси Шохиста Масумованинг маълум қилишича, мазкур ҳудудда 3 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. 17 та кўп қаватли уйнинг 10 таси куз-қиш мавсумига тайёр , туман ободонлаштириш бошқармаси ва БСК билан ҳамкорлик яхши йўлга қўйилган. Аммо ҳудудда жойлашган 558-МТМдаги 2 та бино таъмирланмаган. Агар маблағ топилса, атрофдаги маҳаллаларнинг 720 нафар болажонлари мактабгача таълим билан қамраб олинарди (бугунги кунда 420 нафар бола қатнайди)
Шунингдек, депутатга маҳалладаги талабга жавоб бермайдиган болалар майдончалари ҳам кўрсатилди ва тегишли ташкилотлардан ёрдам сўраш лозимлиги айтилди.
Сарлавха :
Ижтимоий–сиёсий
06 10 2025 / 15:02