Loading...
O’zbekcha Русский O’zb Рус

Креатив ёшлар — Янги Ўзбекистон инновацион тараққиётининг етакчи кучига айланмоқда



Улашинг :



“Креатив тадбиркор ёшлар” форуми доирасида “Ёшлар тадбиркорлиги, креатив иқтисодиёт ва инновация соҳаларидаги ютуқлари” мавзусида Республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди. Конференцияда депутатлар, экспертлар ва мутахассислар томонидан ёшларнинг тадбиркорлик салоҳиятини ривожлантириш, инновацион ғояларни иқтисодиётга жорий этиш, креатив иқтисодиётнинг миллий моделини шакллантириш каби долзарб масалалар муҳокама этилди.

Форум доирасида яна бир нечта амалий дастурлар тақдимоти ҳам бўлиб ўтди. Жумладан, “Ёш фермерлар тажриба мактаби” — қишлоқ хўжалиги соҳасида бозорбоп маҳсулот етиштириш, агротехник тадбирлар, маркетинг ва қайта ишлаш жараёнларига оид амалий билим ва кўникмаларни ўргатишга қаратилган интенсив курс ташкил этилди. Хотин-қизлар учун “Тадбиркор хотин-қизлар фаолиятини йўлга қўйишнинг муаммолари” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Бир сўз билан айтганда, “Креатив тадбиркор ёшлар” форуми ёшлар учун амалиётда ўз билим ва ғояларини намойиш этиш, илғор тажрибалар билан алмашиш, мутахассислар билан мулоқот қилиш ҳамда янги ҳамкорлик лойиҳаларини бошлаш учун самарали платформа бўлди.

Тадбир якунларига кўра, энг фаол лойиҳа муаллифлари ва стартапчилар махсус сертификат ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

ЎзЛиДеП сайтидан





Сарлавха :
Иқтисодиёт

27 10 2025 / 12:58