Loading...
O’zbekcha Русский O’zb Рус

Янги қарор: Битирувчиларни ишга олган тадбиркорларга имтиёзли кредит берилади ва банклар уларнинг бандлигини таъминлашга масъул этиб белгиланди!



Улашинг :


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги ПҚ–328-сонли қарори билан олий таълим муассасалари битирувчиларини ишга жойлаштиришни қўллаб-қувватлаш бўйича янги тизим жорий этилди.

Энди олий таълим ташкилотлари битирувчиларини ишга қабул қилган тадбиркорлар 7 йил муддатга, 2 йиллик имтиёзли давр билан 5 миллиард сўмгача имтиёзли кредитлар олиш имкониятига эга бўлади.

Имтиёзли кредитлар шартлари:

Кредитлар Марказий банкнинг асосий ставкасига 4 фоизлик пункт қўшилган ставкада берилади;

Ҳар бир 1 миллиард сўм кредит учун камида 1 нафар битирувчи ишга қабул қилиниши талаб этилади;

Кредит ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги лойиҳаларга ажратилади;

Агар ишга олинган битирувчи икки йил ичида ишдан бўшаса, кредит фоизи тижорат ставкасига ўзгартирилади (бир ой ичида бошқа битирувчи ишга олинса, имтиёз сақланади).

Амалиёт ва стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш:

Олий таълим муассасаси, иш берувчи ва талаба ўртасида уч томонлама шартнома тузилади;

Ҳар ойда талабага базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача тўлов амалга оширилади;

Зарур ҳолларда чет элдаги қисқа курсларда иштирок учун БҲМнинг 50 бараваригача маблағ ажратилади;

Энг яхши стартап ва инновацион лойиҳалар ғолибларига 1 миллиард сўмгача грант берилади.

Шарт: ғолиб тадбиркор камида 2 нафар битирувчини ишга олиши лозим (https://t.me/bankxabar/8026).

Президент қарорига кўра, 30 минг нафар битирувчининг бандлигини таъминлаш вазифаси қуйидаги банклар зиммасига юклатилди:

Ўзмиллийбанк – 6 000 нафар битирувчи;

Ўзсаноатқурилишбанк – 3 600 нафар битирувчи;

Асакабанк – 3 600 нафар битирувчи;

Халқ банки – 3 600 нафар битирувчи;

Микрокредитбанк – 3 600 нафар битирувчи;

Агробанк – 3 600 нафар битирувчи;

Туронбанк – 3 000 нафар битирувчи;

Бизнесни ривожлантириш банки – 3 000 нафар битирувчи.

Умумий ҳисобда, мазкур дастур орқали 100 миллион АҚШ доллари миқдоридаги ресурс ажратилиб, 30 000 нафар ёш битирувчи иш билан таъминланиши кўзда тутилган.

https://t.me/bankxabar


Сарлавха :
Иқтисодиёт

05 11 2025 / 14:57