Президент
томорқа ва деҳқон хўжаликларига қатор молиявий имтиёзларни эълон қилди.
Сертификати бор кўчатларни сотиб олиш харажатининг ярми бюджет томонидан
қопланади, мева учун «шпалер»ларга 20−70 минг сўмгача субсидия ажратилади,
томчилаб суғоришда ҳар сотих 160 минг сўм компенсация қилинади.
Маҳаллада ихтисослашувни
рағбатлантирадиган қўшимча молиявий механизмлар ҳам йўлга қўйилади. Бу ҳақда
президент Шавкат Мирзиёев 23 январь кунги йиғилишда маълум қилди.
Хусусан, томорқа ер эгалари
ва деҳқон хўжаликларига:
·
сертификати
бор кўчатларни сотиб олиш харажатининг ярми бюджетдан қоплаб берилади;
·
меванинг
турига қараб, «шпалер»лар (ўсимликлар учун таянч иншоот, кўпинча боғдорчилик
ва узумчиликда қўлланади) учун 20 минг сўмдан 70 минг сўмгача субсидия
ажратилади;
·
томорқасига
томчилаб суғоришни жорий қилганларга ҳар 1 сотих учун 160 минг сўм компенсация
тўланади.
Агар уста
деҳқонлар маҳалладаги ҳар 10 та хонадонда экспортбоп маҳсулот етиштиришни
йўлга қўйса, 2 миллион сўм, буни томорқаси бор хонадонларнинг камида 30 фоизида
қилса, яна 75 миллион сўмдан мукофот олади.
Жорий йил 2 минг гектар ўрмон ери 4
минг камбағал оилага 50 сотихдан тутзор қилиш учун 10 йилга бепул берилади.
Бунда пилла кооперативини тузиш учун эҳтиёжманд оилаларга 4 миллион сўмдан
субсидия ажратилади.
Бундан ташқари, уйида пилла
етиштириш истагидаги эҳтиёжманд оилаларга хонани жиҳозлаш ва ускуна олиш
учун 20 миллион сўмгача фоизсиз ссуда берилади.
gazeta.uz
Сарлавха :
Иқтисодиёт
26 01 2026 / 14:00