Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш
дастурлари доирасида маҳаллалар кесимида бир қатор йўналишларга гаров
таъминотисиз ажратиладиган кредитлар лимити оширилди, шунингдек кредит ҳисобига
товар ва хизматларни олдиндан етказиб бериш талаби бекор қилинди.
Дастур доирасида:
·
маҳаллаларда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш
истагида бўлган фуқароларга (ўзини ўзи банд қилган шахсларга) гаровсиз
кредитлар миқдори 50 млн сўмгача оширилади;
·
чорвачиликка ихтисослашган маҳаллаларда импорт
қилинган ва сертификатланган наслли чорва моллари хариди ҳамда туячилик учун
кредит миқдори 100 млн сўмгача оширилади;
·
туризм салоҳияти юқори бўлган маҳаллаларда уй
меҳмонхоналарини ташкил қилиш, шунингдек ихтисослашуви 50 фоиздан юқори
маҳаллаларда маҳсулотларни сақлаш ва қайта ишлаш учун минитехнологиялар сотиб
олишга 150 млн сўмгача гаровсиз кредит ажратилади;
·
ажратиладиган кредитлар ҳисобига товар ва хизматларни
олдиндан етказиб бериш талаби бекор қилинади.
Шунингдек,
2026 йил 1 мартдан тижорат банклари томонидан амалга оширилаётган “маҳалла
лойиҳаси” дастури доирасида маҳаллалар ихтисослашувини чуқурлаштириш бўйича
ажратиладиган кредитлар фоиз ставкасининг бир қисмига қуйидагича компенсация
тақдим этилади:
·
маҳсулот етиштиришга қаратилган лойиҳалар бўйича —
фоиз ставкасининг 4 фоизлик пункти;
·
қўшимча қиймат яратадиган қайта ишлаш лойиҳалари
бўйича — фоиз ставкасининг 6 фоизлик пункти.
Сарлавха :
Иқтисодиёт
11 02 2026 / 12:04