Loading...
O’zbekcha Русский O’zb Рус

СУВ РЕСУРСЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ТЎҒРИСИДАГИ ЯНГИ ПҚ-47-СОН ҚАРОР БЎЙИЧА АГРОСЕКТОР УЧУН НИМАЛАР ЎЗГАРМОҚДА



Улашинг :


Президентнинг 05.02.2026 йилдаги ПҚ-47-сон қарорида айрим ҳолларда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни 2 баравар ошириш назарда тутилган, сувни тежайдиган технологияларга субсидия ва кредитлар олишнинг янги қоидалари жорий этилган ҳамда ушбу соҳада давлат назорати кучайтирилган.

Ерларнинг сув билан таъминланганлигини ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва субсидиялар

2027 йилдан бошлаб сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари ва субсидиялар миқдори суғориладиган ерларнинг сув билан таъминланганлигига қараб белгиланади.

Қуйидаги янги қоидалар жорий этилмоқда:

· сув таъминоти барқарор бўлмаган ҳудудларда сув тежовчи технологияларни жорий этишда субсидиялар 1,25 оширувчи коэффициент билан ҳисобланади;

· сув билан барқарор таъминланган зоналарда сувни тежайдиган технологиялар мавжуд бўлмаганда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ 2 баравар миқдорда қўлланилади.

Ҳар йили 1 апрелга қадар мутасадди идоралар маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда сув таъминоти барқарор ва беқарор бўлган зоналарда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар рўйхатини шакллантиради. Шундан сўнг уни халқ депутатлари туман кенгашлари тасдиқлайди.

Сувни мажбурий ҳисобга олиш ва ўлчаш

2027 йилдан бошлаб қуйидагиларни ўз маблағлари ҳисобидан «ақлли» сувни ўлчаш ва ҳисобга олиш воситаларини ўрнатиш мажбурияти жорий этилади:

· шолипоялардаги сув кириш қисмида;

· балиқчилик хўжаликлари жойлашган ерларда сувнинг кириши ва чиқишида.

Ҳисобга олиш асбоблари бўлмаган тақдирда ушбу хўжаликлар учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ 2 баравар миқдорда қўлланилади.

Ўлчаш воситалари Сув хўжалиги вазирлигининг «Сув ҳисоби» ахборот тизимига интеграция қилинади.

Балиқчилик объектлари учун сув лимитлари фақат Сув хўжалиги вазирлигининг тегишли хулосаси мавжуд бўлган тақдирда ажратилади.

Подробнее: https://www.norma.uz/uz/qonunchilikda_yangi/suv_resurslaridan_foydalanish_samaradorligini_oshirish_tugrisidagi_yangi_pq-47-son_qaror_buyicha_agrosektor_uchun_nimalar_uzgarmoqda


Сарлавха :
Иқтисодиёт

23 02 2026 / 15:50