Ўзбекистон-Афғонистон
ишбилармонлар кенгаши ташкил этилди. Қурилиш материаллари, фармацевтика,
озиқ-овқат, тўқимачилик, электротехника каби тармоқлар қамраб олинади. Томонлар
савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва ўзаро савдо ҳажмини 5 млрд долларга етказиш
бўйича чора-тадбирларни келишиб олди.
26 март куни Ўзбекистон Савдо-саноат
палатасида Афғонистон Савдо ва инвестиция палатаси раиси Муҳаммад Карим
Ҳошимий бошчилигидаги делегация иштирокида Ўзбекистон-Афғонистон Ишбилармонлар
кенгаши ташкил этилди ва унинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда
палата матбуот хизмати хабар бермоқда.
Кенгаш
таркибига жами 32 нафар вакил киритилди. Жумладан, Ўзбекистон томонидан
Савдо-саноат палатаси раҳбарияти ва соҳавий уюшмалар вакиллари, Афғонистон
томонидан эса Савдо ва инвестиция палатаси ҳамда етакчи хусусий
компаниялар раҳбарлари иштирок этмоқда.
Қайд этилишича, кенгаш фаолияти
доирасида қурилиш материаллари, фармацевтика,
озиқ-овқат, тўқимачилик, электротехника ва нефть маҳсулотлари каби устувор
тармоқлар қамраб олинади. Бу икки мамлакат ўртасида саноат кооперациясини
ривожлантириш ва ўзаро савдони кенгайтириш учун кенг имкониятлар яратади,
дейилади хабарда.
Учрашувда икки мамлакат
ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, тадбиркорлар ўртасида
тўғридан-тўғри ҳамкорликни ривожлантириш ва янги қўшма лойиҳаларни амалга
ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар
қисқа муддатда ўзаро савдо ҳажмини 5 млрд долларга етказишни белгилаб,
бу мақсадга эришиш учун аниқ чора-тадбирлар режасини келишиб олди.
Хусусан, экспорт салоҳиятини кенгайтириш, рақамли божхона тизимларини жорий
этиш, молиявий ва суғурта хизматларини ривожлантириш ҳамда савдо
жараёнларида шаффофликни таъминлаш устувор вазифалар сифатида қайд этилди.
Шунингдек, кўргазмалар,
бизнес-форумлар ва B2B учрашувларни мунтазам ташкил этиш орқали
ишбилармонлар ўртасидаги ҳамкорликни янада фаоллаштириш зарурлиги таъкидланди.
Сарлавха :
function changeFontSize(target) {
var demo = document.getElementById("demo");
var computedStyle = window.getComputedStyle
? getComputedStyle(demo) // Standards
: demo.currentStyle; // Old IE
var fontSize;
if (computedStyle) { // This will be true on nearly all browsers
fontSize = parseFloat(computedStyle && computedStyle.fontSize);
if (target == document.getElementById("button1")) {
fontSize += 3;
} else if (target == document.getElementById("button2")) {
fontSize -= 3;
}
demo.style.fontSize = fontSize + "px";
}
}
Иқтисодиёт
30 03 2026 / 14:20