ХВЖ
Ўзбекистонга акциз солиқларини ошириш ва айрим солиқ имтиёзларидан воз
кечишни тавсия қилди. Жамғармага кўра, бу чоралар бюджетга ЯИМнинг бир
неча фоизигача қўшимча даромад келтириши ҳамда аҳолининг таълим, тиббиёт
ва инфратузилмага бўлган эҳтиёжларини қоплаши мумкин.
Халқаро валюта жамғармаси миссияси
Ўзбекистонга бюджет даромадларини ошириш учун солиқ сиёсатини қайта кўриб
чиқишни, жумладан, акциз солиқларини ошириш ва солиқ имтиёзларини
қисқартиришни тавсия қилди. Бу ҳақда маслаҳатлашувлар якунлари бўйича якуний
баёнотда маълум қилинди.
Жамғарманинг таъкидлашича, мамлакат солиқ сиёсати ва солиқ тушумларини бошқариш бўйича чора-тадбирларни мувозанатли уйғунлаштириш орқали 2020 йилдан буён кузатилаётган ялпи ички маҳсулотдаги солиқ тушумлари улушининг пасайишини тўхтатиши керак.
Давлат тез ўсиб бораётган аҳолининг таълим, тиббиёт ва инфратузилмага бўлган эҳтиёжларини молиялаштира олиши учун ХВЖ янгиланган ўрта муддатли даромадлар стратегиясини амалга оширишни таклиф қилди.
«Айрим товарларга акциз солиғи ставкаларини ошириш, фойда солиғи бўйича эски солиқ имтиёзларини босқичма-босқич бекор қилиш ва янгиларини бермаслик — солиқ таътиллари ва фойда солиғи бўйича пасайтирилган ставкаларни, шунингдек, фойда солиғини тўлашдан озод қилиш ва қонунчиликда назарда тутилмаган божхона тўловларини тўлашдан озод қилишни бекор қилиш зарур», дейилади жамғарма хабарида.
Ноябрь ойида ХВЖ ҳукуматга уч йил ичида солиқ тушумларининг ЯИМга нисбатан 2 фоиз пунктга камайишини қоплаш учун даромадларни ошириш бўйича ўрта муддатли стратегияни ишлаб чиқишни тавсия қилганди. Қуйидаги
чора-тадбирлар комбинацияси ЯИМнинг камида 2 фоиз бандини таъминлаши мумкин:
·
махсус
акцизларни (алкоголь, қазиб олинадиган ёқилғи, транспорт воситалари, шакар) ошириш,
бу эса ЯИМнинг 1,1 фоизигача қўшимча даромадларни таъминлаши мумкин;
·
инвестиция
имтиёзларини қисқартириш, фойда солиғи бўйича рағбатлантирувчи солиқ чораларини
қайта кўриб чиқиш ва амалдагиларини узайтириш ёки янгиларини жорий этишдан
воз кечиш — ЯИМнинг 1,1 фоизигача;
·
божхона
тўловлари бўйича самарасиз имтиёзларни бекор қилиш ва янгиларини жорий
этмаслик — ЯИМнинг 3,2 фоизигача.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу чора-тадбирлар 2025−2030 йилларга мўлжалланган солиқ ва божхона хизматларини ислоҳ қилиш стратегияларини амалга ошириш билан бирга олиб борилиши керак.
Шу билан бирга, ХВЖ солиқ маъмуриятчилигини кучайтириш ва ҚҚСни қайтаришни тезлаштиришга чақиради.
«Солиқ тушумларининг ўсишини ҚҚСни қайтариш бўйича қарздорликнинг йиғилиб қолишига йўл қўймайдиган тарзда таъминлаш ва параллел равишда мавжуд қарздорликни, хусусан, счёт-фактуралар учун хавфларни баҳолашнинг янги тизимини жорий этиш орқали бартараф этиш зарур», дейилади баёнотда.
ХВЖ, шунингдек, бюджет институтларини ислоҳ қилиш, жумладан, қарзни бошқариш стратегиясини эълон қилиш ва бюджет статистикасини ривожлантириш борасидаги ютуқларни қайд этди.
Маълум қилинишича, солиқ-бюджет институтларини мустаҳкамлаш харажатлар самарадорлигини ошириш, шунингдек, фискал хатарлар ва қарзни бошқариш соҳасида ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Шу билан бирга, жамғарма кейинги қадамлар — шаффофликни ошириш ва бюджет жараёнларини автоматлаштириш зарурлигини таъкидлади.
Тавсиялар
орасида:
·
солиқ
харажатлари тўғрисидаги маълумотларни бюджет билан бирга эълон қилиш;
·
давлат-хусусий
шериклик лойиҳалари устидан назоратни кучайтириш;
·
иқтисодиёт
ва молия вазирлигининг хатарлар мониторинги бўйича ваколатларини
кучайтириш;
·
давлат
корхоналарининг молиявий таваккалчиликлари тўғрисидаги ахборотнинг шаффофлигини
ошириш.
ХВЖ маълумотларига
кўра, ушбу чора-тадбирларнинг амалга оширилиши иқтисодиётнинг ўсиши ва аҳоли эҳтиёжлари
фонида давлат молиясининг барқарорлигини мустаҳкамлаш ва бюджет сиёсатининг
самарадорлигини ошириш имконини беради.
Сарлавха :
Иқтисодиёт
16 04 2026 / 14:26