Loading...
O’zbekcha Русский O’zb Рус

ЭЪЛОН: Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг Давлат грантлари ажратиш учун 1-танлови



Улашинг :



Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди

“Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастури ижросини таъминлашда ННТлар лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш”

мавзуида Давлат грантлари ажратиш учун 1-танловни

ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Танловга нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг қуйидаги мақсадларни назарда тутувчи ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалари қабул қилинади:

1. Ёшларни гиёҳвандлик, аҳлоқсизлик ва бошқа зарарли таъсирлардан ҳимоя қилишда таълим муассасаси, оила ва маҳалла институтлари билан ижтимоий ҳамкорликни кучайтириш;

2. Оила институтини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялашда ижтимоий шерикликни кучайтириш;.

3. Аҳолининг эҳтиёжманд қатламлари, аёллар ва ногиронлар бандлигини таъминлаш мақсадида ижтимоий корхоналарни шакллантириш;

4. Хотин-қизлар ва ёшларни иқтисодий, молиявий ва бизнес соҳасидаги кўникмаларини юксалтириш орқали тадбиркорликнинг турли соҳаларига кенг жалб қилиш;

5. “Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади” тамойилини ҳаётга жорий этиш орқали аҳолини тадбиркорликка кенг жалб этиш, оилавий тадбиркорлик ва касаначилик, ҳунармандчиликни рағбатлантириш борасида тарғибот ишларини олиб бориш;

6. Аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш бўйича “Маҳалла – сектор – туман” тамойили асосида самарали ҳамкорлик тизимини жорий этиш, маҳалланинг халқ билан давлат ўртасида ишончли “кўприк” бўлишини таъминлашга кўмаклашиш;

7. “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” ғояси асосида аҳоли орасида маънавий-маърифий тадбирларини ташкиллаштириш;

8. “Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан, таълим-тарбия тизимидан бошланади” деган ғоя асосида ёш авлодни жисмоний ва маънавий соғлом, ватанпарвар ёшлар бўлиб улғайишига кўмаклашиш;

9. “Соғлом оила – соғлом жамият” ғоясини ҳаётга татбиқ этиш, нотинч ва муаммоли оилаларга манзилли кўмаклашиш;

10. Норасмий меҳнат миграциясини олдини олишда, меҳнат бозорида рақобатбардош бўлмаган ишчи кучи бандлигини таъминлашга кўмаклашиш;

11. “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамалаш йили” Давлат дастури ижроси устидан жамоатчилик назоратини шакллантириш, маҳаллий ва хорижий ОАВларида кенг ёритиш.

Давлат гранти ажратиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

1. Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати;

2. Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг расмий www.fundngo.uz веб сайтида t.me/group_jamoat_fondi телеграм каналида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза;

3. Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси;

4. Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;

5. Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси;

6. Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг тавсия ҳамда қўллаб-қувватлаш хатлари.

Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори – 40 миллион сўмгача.

Ҳужжатлар 2021 йил 26 мартидан 30 апрелигача қабул қилинади.

Ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди номига “Ўзбекистон почтаси” орқали юбориладиган муҳрланган конвертларда (А4 форматда) қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: 100035, Тошкент шаҳри, Бунёдкор кўчаси, 1-уй.

Ҳужжатларни тақдим этиш шартлари ва намуналари билан Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг расмий www.fundngo.uz веб сайтида ва t.me/group_jamoat_fondi телеграмм каналида танишиш мумкин.

Маълумот учун телефонлар: (0-371) 239-26-76, 239-26-86.







(аризачининг логотипи бўлиши мумкин)

Давлат гранти танловида иштирок этиш учун

нинг

(нодавлат нотижорат ташкилоти, оммавий ахборот воситаси ва фуқаролик жамияти бошқа институтининг номи)

АРИЗА (БУЮРТМАНОМА)СИ

1. ЛОЙИҲАНИНГ ТИТУЛ ВАРАҒИ

Ариза юборилаётган танловнинг мавзуси

Танловнинг йўналиши (номинацияси)

Лойиҳанинг номи

Ариза тақдим этган ташкилотнинг номи (Давлат рўйхатида ўтказилган Низомга мувофиқ);

Ҳудуд (вилоят, шаҳар, туман) номи

Аризачи тўғрисида тўлиқ маълумот

(аризачининг юридик ва ҳақиқий манзили, телефон, факс, сайт манзили)

Ташкилот раҳбарининг Ф.И.Ш. ва лавозими ва алоқа боғланиш маълумотлари

(манзили, электрон почта e-mail манзили, телефон коди албатта кўрсатилиши лозим);

Ташкилот бухгалтерининг Ф.И.Ш. алоқа боғланиш маълумотлари

(манзили, электрон почта e-mail манзили, телефон коди албатта кўрсатилиши лозим);

Ташкилотнинг тасдиқланган штат жадвалидаги лавозимлар сони

Лойиҳани амалга ошириш муддати

(бошланиш санаси –тугаш санаси);

Сўралаётган маблағ миқдори (сўмда);

Жалб қилинадиган маблағларнинг миқдори (сўмда).

2. ЛОЙИҲАНИНГ МАЗМУНИ

Муаммонинг қўйилиши

(мавжуд ижтимоий муаммо, унинг кўлами, аҳамияти, мақсадли гуруҳи ва лойиҳани амалга ошириш зарурлигини баён этиш, бир варақдан ортиқ бўлмаган ҳажмда);

Лойиҳанинг мақсадлари;

(Лойиҳа эришадиган кўпи билан 3 та асосий мақсад)

Лойиҳанинг асосий вазифалари;

(Лойиҳани амалга ошириш натижасида ҳал этиладиган кўпи билан 5 та асосий вазифа баён қилинади)

Лойиҳани амалга ошириш шакли ва механизмлари

(лойиҳани амалга ошириш усуллари, миқдор ва сифат кўрсаткичларда)

Лойиҳани амалга оширишдан кутилаётган натижалар;

(эришиладиган самаранинг миқдори ва сифат кўрсаткичлари ҳамда таъсири)

Ариза берувчининг мазкур соҳадаги тажрибаси ёзиб берилиши:

(даъвогарнинг фаолияти, унинг ютуқлари тўлиқ баён қилинади);

Ҳамкорлар ва уларнинг вазифалари;

(даъвогар ва унинг шерикларни аниқ вазифалари кўрсатилган ҳаракат режаси баён қилинади)

Ташкилот ва ҳамкорларнинг қўшган ҳиссаси

(жалб этилаётган маблағлар, ресурслар, ташкилот ва хамкорларнинг моддий ва номоддий ҳиссаси.)

3. ЛОЙИҲАНИНГ УМУМИЙ БЮДЖЕТИ

шу жумладан мавжуд қўшимча молиялаштириш манбалари (сўм)

№

Ҳаражатлар моддаси номи

Сони ва нархи

Сўралаётган сумма

Жалб қилинган маблағлар

Шахсий улуш

Ҳамкорлар улуши

I. Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар

1.1.

Лойиҳа раҳбари

1.2.

Тренер

1.3.

Бухгалтер

1.4.

Консультантлар

бошқалар.

Якун:

II. Тадбирлар ўтказиш учун харажатлар

2.1.

Тадбир ўтказилиши учун канцелярия товарларини сотиб олишга ҳаражатлар**

(расшифровка илова қилиниши лозим)

2.2.

Ўқув тарғибот материалларни кўпайтириш ёки нашр қилиш***

(агар ҳаражат жамғарма ҳисобидан бўлса, расшифровка илова қилиниши лозим)

Бошқалар.

Якун:

III. Моддий-техник базани мустаҳкамлаш учун харажатлар

3.1.

Компьютерлар сотиб олиш

3.2.

Принтерлар

3.3.

Сканерлар

3.4.

Видеокамера

3.5.

Проекторлар

3.6

Офис мебеллари

(столлар, стуллар, жавонлар) (расшифровка илова қилиниши лозим)

бошқалар.

Якун:

IV. Ўқув-ишлаб чиқариш ускуналари ва материалларини ҳарид қилиш учун харажатлар

4.1

Газ плиталари

4.2

Электропечлар

4.3.

Тикув машиналари

4.4.

Оверлок

4.5

Дазмол

4.6

Дазмол столи

бошқалар.

Якун:

V. Бошқа харажатлар

Алоқа хизмати ва Интернет

Коммунал хизматлар

Хизмат сафарлари ҳаражатлари

банк харажатлари ва бошқалар

Жами

4. .ЛОЙИҲАНИНГ КАЛЕНДАРЬ РЕЖАСИ

№

Тадбир

Вақт муддати

1.

2.

3.

4.

5.

6.

7.

5. АРИЗАЧИНИНГ РЕЗЮМЕСИ

(ташкилот ҳақида қўшимча маълумот)

1.

Ташкилотнинг уставга мувофиқ тўлиқ номи (ўзб, рус тилида).

2.

Ташкилотнинг юқори бошқарув органи

3.

Ташкилотнинг асосий устав фаолияти.

4.

Ташкилотнинг асосий устав мақсадлари ва вазифалари

5.

Давлат рўйхатига олинганлиги ҳақида маълумот

(гувоҳнома нусхасини илова қилинг.)

6.

ОАВ сифатида рўйхатда турганлиги тўғрисида маълумот

(Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигидан рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхасини илова қилинг)

7.

Лойиҳани амалга оширишдаги ижтимоий шериклар

8.

Банк реквизитлари: ҳисоб рақами №, банк бўлими, МФО, ИНН, ОКОНХ, банк манзили ва телефон рақами.

(тасдиқловчи ҳужжатлар нусхасини илова қилинг)

9.

Амалга оширилган лойиҳалар.

6. ЎЗИНИ-ЎЗИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ВА ЎЗИГА-ЎЗИ БАҲО БЕРИШ

(ЎЗИНИ-ЎЗИ АУДИТ)

1.

Лойиҳани амалга оширгунига қадар баҳолаш

2.

Лойиҳа қўйилган мақсадга эриша оладими

3.

Лойиҳанинг самарали ва харажатларнинг асосли эканлигини исботланг

7. ЛОЙИҲАНИНГ ЯКУНИЙ ҚИСМИ

Сана

Ариза берган ташкилот раҳбарининг имзоси

Ташкилот муҳри



Сарлавха :
Ижтимоий–сиёсий

27 04 2021 / 10:27