Вазирлар
Маҳкамасининг 12.05.2026 йилдаги 239-сон қарори
билан "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш
жамғармаси тўғрисидаги низомга (31.03.2022 йил 145-сон ВМҚ
билан тасдиқланган) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Хусусан, бошқа ижтимоий ёрдам турларига қўшимча равишда қуйидагилар жорий қилинди:
•
Хотин-қизларнинг руҳий ҳолатини яхшилаш тарзидаги ижтимоий ёрдамни кўрсатиш
паспорти.
Ёрдам миқдори (4-тоифага киритилган хотин-қизларга):
·
10-30 нафар хотин-қизлар гуруҳига 7
кунлик сеанс учун – вилоят марказлари, Нукус ва Тошкент шаҳрида БҲМнинг 5
бараваригача, туман (шаҳар)ларда БҲМнинг 3 бараваригача.
·
Ёрдам бир йилда бир марта кўрсатилади.
·
Ёрдам олиш учун ҳужжатлар талаб
этилмайди;
• Хотин-қизларга ҳуқуқий маслаҳатлар ва ёрдам бериш тарзидаги
ижтимоий ёрдамни кўрсатиш паспорти.
Ёрдам миқдори (5-тоифага киритилган хотин-қизларга):
– 10-30 нафар хотин-қизлар гуруҳига ҳуқуқий саводхонликни ошириш, тегишли
ҳуқуқий муаммолари бўйича тушунтириш бериш юзасидан бир марталик семинар учун –
вилоят марказлари, Нукус ва Тошкент шаҳрида БҲМнинг 1 бараваригача, туман
(шаҳар)ларда БҲМнинг 50 фоизигача;
– туғилганлик ҳақида гувоҳнома ёки ID-карта (биометрик паспорт)ни олиш учун
– давлат божи тўлиқ миқдорида;
–судга даъво аризаси киритиш учун – давлат божи тўлиқ миқдорида.
Ёрдам бир марта кўрсатилади.
Ёрдам олиш учун, тегишлича, қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилинади:
·
малакали ҳуқуқшунос ёки адвокат билан туман
(шаҳар) ҳокимлиги ўртасида тузилган шартнома;
·
"маҳалла еттилиги"
тавсияномаси ва туғилганлик ҳақида гувоҳнома ёки ID-карта (биометрик паспорт)
олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар;
·
"маҳалла еттилиги"
тавсияномаси ва billing.sud.uz платформасидан инвойс реквизитлари.
Ҳужжат
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.05.2026
йилдан кучга кирди.
Кун.уз, С.Жумашов
Батафсил: https://www.norma.uz/uz/qonunchilikda_yangi/hotin-qizlarni_qullab-quvvatlash_kulami_kengaydi
Сарлавха :
Иқтисодиёт
08 06 2026 / 10:29