Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери
ўринбосари, OʼzLiDeP фракцияси раҳбари Актам Ҳаитов тадбиркорлик
субъектлари, фермер хўжаликлари ва томорқа эгаларининг фаолияти билан танишиш,
уларга амалий кўмак бериш ва Президентимиз раҳбарлигида ўтказилаётган
видеоселектор йиғилишларида тадбиркорларга яратилаётган имтиёзлар ҳақида
батафсил маълумотлар бериш, жойларда “маҳаллабай” тизимида амалга оширилаётган
ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида Фарғона вилоятида бўлди.
Даставвал Фурқат тумани ҳокимлигида
фермер хўжаликлари ва тадбиркорлик субъектларини ривожлантириш, томорқадан
самарали фойдаланиш, ўзлаштирилмаган ерларни ўзлаштириш масалалари бўйича олиб
борилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Туман ҳокими Жаҳонгир Жумановнинг
эътироф этишича, бугунги кунда туманда 119 минг 300 нафар аҳоли истиқомат
қилади. Шулардан “темир дафтар”га 271 нафар, “ёшлар дафтари”га 642 нафар,
“аёллар дафтари”га 17 нафар фуқаро киритилган. Бугунги кунда бу фуқароларни
ушбу дафтарлардан чиқариш мақсадида имтиёзли кредитлар бериш, кооперциялардан
ер майдонлари ажратиш, тикув машиналари, мотокультуватор ва экинларни дорилаш
мосламалари берилиши ҳисобига уларнинг бандлиги таъминланаётганлиги алоҳида
эътироф этилди.
Шундан сўнг Актам Ҳаитов тумандаги
тадбиркорлик субъектлари ва томорқачилик борасидаги ишлар билан яқиндан
танишди.
Шоҳсултон Тўхтаматов,
O'zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши
Сарлавха :
Ижтимоий–сиёсий
21 05 2021 / 14:48