09.08.2024
Вазирлар
Маҳкамасининг 05.08.2024 йилдаги «Солиқ тўловчиларни ҳисобга қўйиш соҳасидаги
айрим давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий регламентларни тасдиқлаш
тўғрисида» 2022 йил 2 апрелдаги 150-сон қарорига
ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, айрим қарорларини ўз кучини
йўқотган деб ҳисоблаш ҳақида»ги 480-сонли қарори
қабул қилинди.
Ҳужжат билан юридик шахсларга СТИР бириктириш бўйича регламент тасдиқланмоқда.
СТИР бир маротаба берилади ва юридик шахс тугатилгандан сўнг ушбу СТИР бошқа солиқ тўловчига бириктирилмайди.
Маълумот учун: 2021 йил 1 июлдан бошлаб солиқ тўловчи-жисмоний шахсларнинг ҳисобини юритиш ЖШШИР орқали амалга оширилади. Жисмоний шахсга СТИР бериш давлат хизмати тўхтатилган.
СТИР Солиқ қўмитаси томонидан қуйидаги жараёнларда берилади:
·
нодавлат нотижорат ташкилотларига адлия
органларида давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнида;
·
банклар, кредит бюролари ва чет эл
банкларининг ваколатхоналарига Марказий банк томонидан давлат рўйхатидан
ўтказиш (аккредитация қилиш) жараёнида;
·
дипломатик ваколатхоналар, хорижий
давлатларнинг консуллик муассасалари ва халқаро ташкилотларнинг
ваколатхоналарига Ташқи ишлар вазирлигида аккредитациядан ўтказиш жараёнида;
·
хорижий тижорат ташкилотларининг
ваколатхоналарига Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида аккредитациядан
ўтказиш жараёнида;
·
бошка юридик шахсларга давлат хизматлари
марказларида давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнида.
Рўйхатга олувчи органларнинг сўровномалари Солиқ қўмитасининг тизимида реал вақт режимида, бироқ 1 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда текширувдан ўтказилади.
Идентификация рақамини нотўгри ёки ноаниқ кўрсатиш солиқ тўловчиларнинг идентификация рақамларини қўлланиш тартибини бузишга тенглаштирилади.
Маълумот учун: СТИР қуйидаги ҳужжатларда мажбурий кўрсатилади:
·
фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш
учун лицензияларда;
·
юридик ва (ёки) жисмоний шахслар томонидан
тузиладиган хўжалик, фуқаролик-ҳуқуқий ва меҳнат шартномаларида;
·
юридик шахслар ва (ёки) якка тартибдаги
тадбиркорлар томонидан битимлар тузилганлигини белгиловчи ёки тасдиқловчи
ҳужжатларда, шу жумладан ҳисобварақ-фактураларда ва товар-кузатув ҳужжатларида;
·
пул, ҳисоб-китоб ва тўлов ҳужжатларида;
·
қонунчиликда белгиланган ҳолларда бошқа
ҳужжатларда.
Ҳужжат
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 06.08.2024
йилдан кучга кирди.
Собир
Нурбердиев
Батафсил: https://www.norma.uz/qonunchilikda_yangi/yuridik_shahslarga_stirni_biriktirish_reglamenti_tasdiqlanmoqda
Сарлавха :
Иқтисодиёт
25 08 2026 / 15:23