2017-2021 йилларда Ўзбекистон
Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар
стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини
мустаҳкамлаш йили” да амалга оширишга
оид Давлат дастури тўғрисида”ги Президент фармони ҳамда Президентнинг Олий
Мажлисга Мурожаатномасида аҳолининг банд бўлмаган қатламларини тадбиркорликка
йўналтириш, уларни ўқитиш ва қайта тайёрлаш ҳамда фойдали меҳнатга жалб қилиш
долзарб вазифа сифатида кўтарилган. Республикамизнинг барча ҳудудларида ўқув
машғулотлари асосан “Аёллар” ва “Ёшлар”
“Темир дафтарлари”га киритилган ишсиз фуқароларни қамраб олиш,
тадбиркорликка кенгроқ жалб этиш,
шу орқали ўзини-ўзи банд қилиш, ўз бизнесини бошламоқчи бўлган
йигит-қизлар учун хусусий тадбиркорлик
ва кичик бизнес фаолияти, бизнес-режа тузиш, корхона ташкил қилиш, уларнинг молиявий фаолияти ва
иқтисодий самарадорлигини ошириш йўлларини ўргатиш мақсадида ташкил қилинмоқда.
Жорий йилнинг 26 май куни
Қорақалпоғистон Республикаси Нукус Олимпия захиралари коллежи мажлислар залида Ўзбекистон Тадбиркорлик
ва фермерликни қўллаб-қувватлаш маркази Қорақалпоғистон Республикаси бўлими ва Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал - демократик партияси
Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши билан
ҳамкорликда “Тадбиркорлик ва кичик бизнес фаолияти асослари” бўйича навбатдаги ўқув
машғулоти онлайн тарзда бўлиб ўтди.
Машғулотни O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши
аппарат раҳбари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати
Ш.Отемисов очди ва олиб борди. Унда O’zLiDeP
Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси вакиллари, партиянинг Хоразм вилояти Кенгаши ходимлари, ҳар бир ҳудуддан 10 нафардан “Аёллар” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган
хотин-қизлар иштирок этди.
Машғулотда Ўзбекистон Республикаси
иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги «Бизнес
ва тадбиркорлик олий мактаби Қорақалпоғистон Республикаси филиали» бошлиғи
Г.Рзаева ва бўлим мудири А.Ўринбаев, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Қорақалпоғистон Республикаси «Бизнес режа тузишга кўмаклашиш» сектори раҳбари
Б.Қутлимуратовлар тадбиркорлик фаолияти асослари, мамлакатимиз иқтисодиётининг асосий бўғини
бўлган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасида қабул
қилинган қарор ва фармонларнинг аҳамияти, тадбиркорликнинг ўзига хос сирлари,
бизнесни бошлашда кўпроқ нималарга эътибор қаратиш кераклиги, бизнес режа тузиш
бўйича слайдлар орқали атрофлича маълумотлар берилди. ZOOM программаси орқали яқин Хоразм вилояти
шаҳар ва туманларидаги аёллар ва ёш йигит-қизлар ҳам машғулотларнинг
иштирокчилари бўлишди.
O’zLiDeP Сиёсий кенгаши Пресс
клубида эса Тошкент шаҳрида ўз тадбиркорлигини очиш ниятидаги бўлғуси
тадбиркорлар ўқув машғулотларини диққат билан кузатишди.
Машғулот давомида иштирокчиларнинг тадбиркорликка оид ўзларини қизиқтирган
саволларига тегишли соҳа вакиллари
атрофлича жавоблар беришди.
Маълумот ўрнида: ўқув машғулотлари
жорий йилнинг май ойидан июнь ойига қадар бир ой давом этади.
Ўзбекистон Тадбиркорлик ва фермерликни
қўллаб-қувватлаш
маркази Қорақалпоғистон Республикаси бўлими
раҳбари
М.Ахназарова
Сарлавха :
Марказ фаолиятига оид
31 05 2021 / 13:58