Ўзбекистон
ва Ҳиндистон 2026−2030 йилларга мўлжалланган маданий алмашинувлар дастури, олий
таълим, иқтисодиёт, туризм, геология, экология ва бошқа соҳаларда
ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган 12 та ҳужжат имзолади.
Музокаралар якунида Ўзбекистон
президенти Шавкат Мирзиёев ва Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди иштирокида
икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент
матбуот хизмати хабар қилди.
Имзоланган ҳужжатлар:
·
Ҳиндистон
бош вазири Нарендра Модининг Ўзбекистонга ташрифи якунлари бўйича қўшма баёнот;
·
Ўзбекистон
Ҳукумати ва Ҳиндистон Ҳукумати ўртасида 2026−2030 йилларга мўлжалланган маданий
алмашинувлар дастури;
·
Аюрведа
ва анъанавий тиббиётнинг бошқа йўналишларида ҳамкорлик тўғрисидаги ўзаро
англашув меморандуми;
·
Олий таълим
ва илмий тадқиқотлар соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
·
Атроф-муҳитни
муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
·
Фаёзтепа ва
Қоратепа ҳудудларида археологик тадқиқотлар ўтказиш тўғрисида баённома;
·
Иқтисодий
ва молиявий мулоқот тўғрисида ўзаро англашув меморандуми;
·
2026−2028
йилларда туризм соҳасидаги ҳамкорлик дастури;
·
Геология
ва минерал ресурслар соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида ўзаро англашув
меморандуми;
·
Архив иши
соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида ўзаро англашув меморандуми;
·
Жаҳон иқтисодиёти
ва дипломатия университети ҳамда Сушма Свараж номидаги Ташқи алоқалар
институти ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида ўзаро англашув меморандуми;
·
Самарқанд
вилояти ва Гужарат штати ўртасида шериклик муносабатларини ўрнатиш
тўғрисида битим.
gazeta.uz
Сарлавха :
Ижтимоий–сиёсий
07 09 2026 / 15:36