Ўзбекистонда
бешта ҳудуддаги 18 та бозор, савдо комплекси ва автобозорлардаги
давлат улушларини хусусийлаштириш режалаштирилмоқда. Алоҳида равишда, ҳокимият
органлари Тошкентдаги 15 та йирик бозор ва савдо комплексининг
хусусийлаштирилишини жадаллаштириш ниятида.
Ўзбекистонда Наманган, Самарқанд,
Сурхондарё, Тошкент ва Фарғона вилоятларидаги 18 та бозор, савдо
комплекси ҳамда автобозорлардаги давлат улушларини хусусийлаштириш
режалаштирилмоқда. Ушбу рўйхат президентнинг 28 августдаги иқтисодиётда давлат
иштирокини қисқартириш ва хусусийлаштиришни жадаллаштириш тўғрисидаги
фармонидан ўрин олди.
Корхоналарнинг
кўпчилигида давлатга 51% дан 68% гача назорат пакети тегишли. Уларни сотиш
шартлари ва тартиби маҳаллий ҳокимият органлари томонидан тақдим этилиши
ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан белгиланиши керак.
Хусусийлаштиришдан тушган маблағлар,
баҳолаш ва сотиш харажатлари чегириб ташланган ҳолда, тегишли маҳаллий
бюджетларга йўналтирилади.
Тошкентда
йирик бозорларни хусусийлаштириш жадаллаштирилади
Фармоннинг алоҳида рўйхатида янги
сотувлар эмас, балки Тошкентдаги бир қатор бозорлар ва савдо
комплексларининг аллақачон бошланган хусусийлаштириш жараёнини тезлаштириш
назарда тутилган.
Улар орасида:
·
«Наврўз»
деҳқон бозорининг 96,5% улуши;
·
Чилонзор
деҳқон бозорининг 51% улуши;
·
Чилонзор
саноат моллари савдо комплексининг 69,1% улуши;
·
«Бек тўпи»
савдо комплексининг 100% улуши;
·
Сергели
деҳқон бозорининг 95,8% улуши;
·
«Сергели
бозори» эски автомобиллар ва эҳтиёт қисмлар бозорининг 100% улуши;
·
Паркент
универсал савдо комплексининг 94,5% улуши;
·
«Янгиобод»
ихтисослаштирилган бозорининг 100% улуши;
·
«Авиасозлар»
деҳқон бозорининг 87,1% улуши;
·
«Қора-Қамиш»
деҳқон бозорининг 95,9% улуши;
·
«Фарҳод»
деҳқон бозорининг 99% улуши;
·
«Ўрикзор»
савдо комплексининг 100% улуши;
·
Қўйлиқ
деҳқон бозорининг 94,8% улуши;
·
«Бешқўрғон»
савдо комплексининг 100% улуши;
·
Юнусобод
деҳқон бозорининг 94,95% улуши бор.
Хусусийлаштирилиши жадаллаштирилиши
зарур бўлган активларнинг ушбу рўйхатига бошқа корхоналар, шу жумладан
нефть-газ ва кимё тармоқларидаги корхоналар ҳам киритилган.
Июль ойида президент қарори билан
Тошкентдаги 12 та йирик бозор ва савдо комплекси ҳамда уларнинг 23
та филиалини савдога чиқариш кўзда тутилган эди. Уларнинг умумий майдони
91,94 гектарни, бино ва иншоотлар майдони эса қарийб 519,4 минг квадрат
метрни ташкил этади. Рўйхатга, хусусан, «Сергели», «Янгиобод», «Ўрикзор»,
«Авиасозлар», «Фарҳод», Қўйлиқ бозори ва бошқалар киритилган.
Сотувнинг мажбурий шарти сифатида
амалдаги бозорлар ўрнида замонавий экобозорлар, савдо ва хизмат кўрсатиш
объектлари, кўнгилочар марказлар ҳамда кўп қаватли автотураргоҳлар барпо
этилиши белгиланган. Объектларни сотувга тайёрлаш учун «Тошкент инвест
компанияси» бизнес-лойиҳалар ва ҳудудларни ривожлантириш мастер-планларини
ишлаб чиқиши керак.
Наманган
вилояти
Янги рўйхатда энг кўп активлар
Наманган вилоятига тўғри келади. Бу ерда еттита корхонадаги давлат улушини
сотиш кўзда тутилган:
·
«Наманган
авто магистраль савдо комплекси»нинг 51% улуши;
·
«Ихтисослаштирилган
қурилиш моллари савдо комплекси»нинг 51% улуши;
·
«Яшил деҳқон
бозори»нинг 68% улуши;
·
«Дўстлик
савдо саноат комплекси»нинг 51% улуши;
·
«Чуст деҳқон
бозори»нинг 51% улуши;
·
«Янгиқўрғон
деҳқон бозори»нинг 51,42% улуши;
·
«Тўрақўрғон
марказий деҳқон бозори»нинг 51% улуши.
Самарқанд
вилояти
Самарқанд вилоятида учта корхонадаги
давлат улуши хусусийлаштиришга чиқарилади:
·
«Тойлоқ
деҳқон бозори»нинг 51% улуши;
·
«Самарқанд
инновацион автомобиллар бозори»нинг 51% улуши;
·
«Гулобод ёпиқ
савдо комплекси»нинг 51% улуши.
Бундан ташқари, рўйхатга Самарқанд
уй-жойларни таъмирлаш корхонаси ҳам киритилган — ундаги 100% улуш давлатга
тегишли.
Сурхондарё
ва Тошкент вилоятлари
Сурхондарё вилоятида давлат «Лолазор
Денов Барака»нинг 51% ва Жарқўрғон деҳқон (озиқ-овқат) бозорининг 54,6%
улушини сотишни режалаштирмоқда.
Тошкент вилоятида эса Қибрай деҳқон
бозорининг 51% улуши сотувга қўйилади.
Фарғона
вилояти
Яна бешта актив Фарғона вилоятида
жойлашган:
·
«Фарғона
Юсуфжон файзи» қурилиш материаллари савдо комплексининг 51% улуши;
·
«Рапқон
деҳқон бозори»нинг 51% улуши;
·
«Яккатут
деҳқон бозори»нинг 52,1% улуши;
·
«Бешариқ
Умаровлар файзи»нинг 51% улуши;
·
«Бешариқ
Турон саноат савдо комплекси»нинг 51% улуши.
Президент фармони билан иқтисодиётда
давлат иштирокини қисқартиришнинг янги босқичи тасдиқланди. Умумий ҳисобда 84
та хўжалик жамиятидаги улушлар, 1242 та кўчмас мулк объекти ва қарийб 8000
гектар ер участкаларини савдога чиқариш режалаштирилмоқда.
Сотувга мўлжалланган активларнинг
умумий қиймати тахминан 100 трлн сўмга баҳоланмоқда. Йил охиригача ҳокимият
органлари уларни реализация қилишдан камида 14 трлн сўм тушум олишни
мўлжалламоқда.
Сарлавха :
Иқтисодиёт
08 09 2026 / 14:43