Loading...
O’zbekcha Русский O’zb Рус

Давлат активлари ва ерларни сотиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди



Улашинг :


Президентнинг 28.08.2026 йилдаги "Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-177-сон Фармони қабул қилинди.

2026 йил учун кўзланган мақсадлар:

• давлат ва давлат корхоналарига тегишли 84 та компания акциялари, 1 242 та кўчмас мулк объектлари ва 8 минг гектар ер майдонларини сотувга чиқариш;

• 85 та давлат корхонасини тугатиш ва қайта ташкил этиш;

• умумий қиймати қарийб 100 трлн сўм бўлган давлат активлари ва ер участкаларини сотувга чиқариш ва камида 14 трлн сўм тушумни таъминлаш.

Шунингдек, аввал сотилмаган 84 та объект бошланғич нархи 1 миллион сўм билан аукционга қайта қўйилади.

Ҳужжат иқтисодиётнинг рақобатбардош тармоқларида давлат иштирокини янада қисқартириш, хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш ва давлат активларидан янада самарали фойдаланишга қаратилган.

Фармон билан давлат активларини сотиб олишни янада қулайлаштирадиган, тадбиркорларнинг таклифлари асосида амалга оширишнинг янги механизмлари жорий этилмоқда.

Хусусан, харид қилишда бўнак тўловини 15 фоиз даражасида белгилаш таклиф этилмоқда (илгари у 35 фоизни ташкил этган), қолган суммани фоизлар ҳисобланмасдан босқичма-босқич тўлаш мумкин бўлади (илгари ўртача 14 фоизлик устама қўлланилган).

Йирик битимлар учун қўшимча тўлов шартлари мавжуд:

• сотиб олинган актив қийматини олти ой ичида тўлиқ тўлаган харидорлар 25 фоиз чегирма олишлари мумкин (аввалги тартибга кўра, 1 ой ичида тўлиқ тўлов амалга оширилганда 14 фоиз чегирма берилган);

• актив қийматининг 35 фоизини 3 ой ичида тўлаган ҳолда 5 йилгача бўлган муддатга, актив қийматининг 50 фоизини 6 ой ичида тўлаган ҳолда 7 йилгача бўлган муддатга фоиз ҳисобланмаган ҳолда бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади.

Савдо самарадорлигини ошириш учун янги сотиш механизмлари қўлланилмоқда. Агар актив уч ой ичида сотилмаса, нархни босқичма-босқич пасайтириш механизми қўлланилади.

Ер участкаларининг инвестициявий жозибадорлигини ошириш учун ерни "тайёр пакет" тамойили бўйича – муҳандислик тармоқларига уланишнинг олдиндан тайёрланган техник шартлари ва зарур рухсат берувчи ҳужжатлар билан сотиш механизми назарда тутилади.

Шу билан бирга, йирик давлат олий таълим муассасалари ва ихтисослаштирилган тиббиёт марказларини босқичма-босқич тижоратлаштириш, хусусий инвесторлар ва молиявий воситаларни жалб қилиш имконияти яратилади.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 08.09.2026 йилдан кучга кирди.

Л.Абдуазимова

Батафсил: https://www.norma.uz/uz/qonunchilikda_yangi/davlat_aktivlari_va_erlarni_sotish_buyicha_qushimcha_chora-tadbirlar_tasdiqlandi


Сарлавха :
Иқтисодиёт

14 09 2026 / 15:36