Global Banking & Finance Awards
халқаро мукофоти InfinBANK’ни «Best SME Bank Uzbekistan 2026» мукофоти билан
тақдирлади. Ушбу эътироф банкнинг кичик ва ўрта бизнес учун молиявий ечимларни
ривожлантириш борасидаги фаолияти билан боғлиқ.
InfinBANK АЖ бу йил
ўзининг 16 йиллигини нишонлаётган жаҳон молия саноатининг энг нуфузли
мукофотларидан бири бўлган Global Banking & Finance Review Awards доирасида
нуфузли «SME Bank Uzbekistan 2026» халқаро мукофотига сазовор бўлди.
«Кичик ва ўрта бизнес учун энг яхши
банк» номинациясида ғалаба қозониш — бу шунчаки мукофот варақасидаги
бир сатр эмас, балки InfinBANK’нинг Ўзбекистон тадбиркорларини қўллаб-қувватлаш
борасидаги тизимли фаолиятининг тасдиғи. Кичик ва ўрта бизнес мамлакат
иқтисодиётининг муҳим аҳамиятга сазовор таянчи ҳисобланади ва халқаро экспертлар
минтақадаги кўплаб молия институтлари орасида InfinBANK’ни ажратиб кўрсатгани
банкнинг маҳсулот сифати, хизмат кўрсатиш тезлиги ва мижозларга
йўналтирилган ёндашувидан далолат беради.
Global Banking & Finance Awards
ҳар йили дунёнинг ўнлаб мамлакатларидан аризалар қабул қилади
ва компанияларни номзодликка чиқаради, ушбу мукофотда ғолиб бўлиш эса
анъанавий равишда бозор иштирокчилари томонидан юқори ишонч ва касбий
эътироф белгиси сифатида қабул қилинади. InfinBank учун бу мукофот танланган
стратегиянинг яна бир тасдиғидир: асосий эътибор ўз бизнесини қураётган
ва ривожлантираётганлар учун молиявий воситаларни янада оммабоп ва қулай
қилишга қаратилган.
«Бу мукофот
нафақат банкка, балки бизни молиявий ҳамкор сифатида танлаган ҳар бир
тадбиркорга ҳам тегишли. Бугунги кунда тадбиркорлар орасида катта талабга эга
бўлган Infin Yuksalish кредит маҳсулотимизни бунга ёрқин мисол сифатида
келтириш мумкин. У 7 йилгача бўлган муддатга атиги 18,99% йиллик фоиз
эвазига 5 млрд сўмгача маблағ олиш имконини беради — бу айланма
маблағларни тўлдириш, харидлар ва етказиб берувчилар билан ҳисоб-китоб
қилиш учун бозордаги энг қулай шартлардан биридир. Тадбиркорларни
қўллаб-қувватлаш янада тез, осон ва самарали амалга оширилиши учун биз
кичик ва ўрта бизнес учун маҳсулотларни ривожлантиришга сармоя киритишда давом
этамиз», — деб таъкидлади InfinBANK бошқаруви раиси ўринбосари Алеся
Фролова.
Global Banking & Finance Awards — ҳар йили Global Banking & Finance
Review нашри томонидан топшириладиган халқаро мукофот. Мукофот бутун дунё бўйлаб банклар, молия компаниялари ва технологик ечимларнинг улкан ютуқларини эътироф этади.
газета.уз
Сарлавха :
Иқтисодиёт
16 09 2026 / 14:53