Loading...
O’zbekcha Русский O’zb Рус

Ўзбекистонлик фермерлар “Мустақбал Миср” йирик қишлоқ хўжалиги лойиҳаси билан танишди



Улашинг :



Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов бошчилигидаги 200 нафарга яқин фермер ва тадбиркорлардан иборат делегатсия Мисрдаги йирик “Мустақбал Миср” қишлоқ хўжалиги лойиҳаси фаолияти билан танишди.
Ушбу фермерлар жами 430 минг гектарга яқин қишлоқ хўжалиги ер майдонларидан фойдаланади. Мисрнинг ушбу йирик лойиҳаси орқали эса янги ерларни ўзлаштириш, замонавий агротехнологиялардан фойдаланиш ва сув ресурсларини самарали бошқариш бўйича амалий тажриба тўпланмоқда.

Фермерларнинг асосий мақсадларидан бири — чорвачилик учун мустаҳкам озуқа базасини яратиш ҳамда ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш учун зарур хомашёни етиштириш.

Шу нуқтаи назардан, Мисрда катта майдонларда деҳқончиликни ташкил этиш ва чўл ҳудудларини қишлоқ хўжалигига жалб қилиш тажрибаси ўзбекистонлик фермерлар учун айниқса қизиқ.

Ташриф давомида фермерлар ерларни ўзлаштириш, замонавий пивот суғориш тизимлари, сув таʼминоти, экинларни парваришлаш, ҳосилдорликни ошириш, маҳсулотларни сақлаш ва қайта ишлаш жараёнлари билан яқиндан танишдилар.

Делегация аъзолари мисрлик мутахассислар билан сув тежамкор технологияларни Ўзбекистон шароитида қўллаш, озуқа экинлари ва мойли экинлар етиштиришда самарадорликни ошириш бўйича фикр алмашдилар.

Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати