ЛОЙИҲАнинг вазифалари:
-аҳолининг оилавий тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган қатламларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга индивидуал ёндашиш;
-оилавий тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш (оилавий корхонани ташкил этиш, юритиш, белгиланган имтиёз ва преференциялардан самарали фойдаланиш) билан боғлиқ ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий-сиёсий билим ва малакани оширишга кўмаклашиш;
-оилавий тадбиркорлик соҳасига татбиқ этиш мумкин бўлган илғор тажриба ва инновациялар (муқобил энергия манбалари - биогаз, шамол ва қуёш энергияларидан фойдаланиш, замонавий агротехник тадбирлар)ни ҳаётга жорий этиш ва оммалаштириш;
-оилавий корхоналарнинг аграр соҳа субъектлари (деҳқон ва фермер хўжаликлари, машина-трактор парклари, ёқилғи, ўғит, уруғчилик, маҳсулотларни сақлаш, қайта ишлаш ва сотиш билан шуғулланадиган турли хил корхоналар) билан кооперация алоқаларини ривожлантиришга кўмаклашиш;
-лойиҳада қатнашиб, ўз бизнес-режаларини муваффақиятли ҳимоя қилган ва уни молиялаштириш учун банк сертификатини қўлга киритган иштирокчиларнинг тадбиркорлик фаолиятини муваффақиятли юритишларига яқиндан амалий кўмаклашиш, йўл-йўриқлар кўрсатиш мақсадида O’zLiDeP сафидаги тажрибали тадбиркор, фермер ва халқ депутатлари маҳаллий кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳи аъзоларига бириктирилишини таъминлаш.
Мазкур лойиҳа 2014-2018 йилларда муваффақиятли амалга оширилди 2015 йилда ўтказилган “Мулкдор оила” лойиҳасида Тошкент вилояти бўйича туман ва шаҳар саралаш босқичларида иштирок этган 80 нафар талабгордан 40 нафари ҳудудий босқичга йўлланмаларни қўлга киритди. Уларнинг деярли барчасининг бизнес-режалари молиялаштирилиши мақсадга мувофиқ деб топилди. Унда 12 нафар иштирокчига қиймати 193 млн. сўмлик кредит маблағлари тақдим этилиб, 30 дан ортиқ янги ва қўшимча иш ўринлари яратилди. Жорий йил охиригача қолган иштирокчиларнинг ҳам бизнес-режаларининг молиялаштирилиши мониторинг қилиб борилди ва молиялаштириш натижасида 100 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.
12 01 2021 / 14:52