Loading...
O’zbekcha Русский O’zb Рус

ДИПЛОМ БИЛАН БИЗНЕСГА



Улашинг :



“Диплом билан бизнесга” лойиҳасида асосий мақсад ва вазифа сифатида Тошкент вилоятида ёшларга, энг аввало касб-ҳунар коллежлари ва олий ўқув юртларининг қишлоқ жойларда истиқомат қиладиган битирувчиларига алоҳида эътибор қаратган ҳолда уларни тадбиркорлик билан банд бўлишга жалб қилиш, оилавий бизнесни ривожлантиришга қаратилган ишларини кучайтириш орқали миллий бизнес ва ялпи миллий маҳсулотнинг ўсиши, аҳоли бандлиги, турмуш даражаси ва унинг яшаш тарзи сифатини таъминлашга кўмаклашиш каби масалалар белгилаб олинди.

Ушбу лойиҳа 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ва лойиҳани кенг аҳоли қатламлари орасида оммалаштириш мақсадида O’zLiDeP, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Ижроия қўмитаси, Ўзбекистон Фермер, деҳқон ва томорқа ер эгалари Кенгаши ҳамда етакчи тижорат банклари “Агробанк”, “Микрокредитбанк”, “Қишлоққурилишбанк”, “Асакабанк”, ТИФ “Миллий банк”, Олий ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси билан ҳамкорликда амалга оширилди.

“Диплом билан бизнесга” лойиҳа иштирокчилари - олий ўқув юртлари ва касб-ҳунар коллежлари битирувчилари учун “Тадбиркорлик фаолиятини ташкил қилиш ва оилавий бизнесни ривожлантириш бўйича амалий қўлланма” ишлаб чиқилди ва тарқатилди.“Диплом билан бизнесга” лойиҳаси доирасида “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ҳамда оилавий тадбиркорликнинг мамлакатда турмуш фаровонлигини янада оширишда тутган ўрни ҳақида жамоатчилик фикри” мавзусида лойиҳа иштирокчилари ўртасида социологик сўров ўтказилди.

Тошкент вилояти бўйича туман (шаҳар) саралаш босқичида иштирок этган 120 нафар талабгордан 55 нафари ҳудудий босқичга йўлланмаларни қўлга киритди. Уларнинг деярли барчасининг бизнес-режалари молиялаштирилиши мақсадга мувофиқ деб топилди. Якуний босқичда 6 та иштирокчига қиймати 389 млн. сўмлик кредит маблағлари тақдим этилиб, 100 дан ортиқ янги ва қўшимча иш ўринлари яратилди.


ДИПЛОМ БИЛАН БИЗНЕСГА 
ДИПЛОМ БИЛАН БИЗНЕСГА 
ДИПЛОМ БИЛАН БИЗНЕСГА 
ДИПЛОМ БИЛАН БИЗНЕСГА 
ДИПЛОМ БИЛАН БИЗНЕСГА 
ДИПЛОМ БИЛАН БИЗНЕСГА 
ДИПЛОМ БИЛАН БИЗНЕСГА 
ДИПЛОМ БИЛАН БИЗНЕСГА 
ДИПЛОМ БИЛАН БИЗНЕСГА 



12 01 2021 / 14:58