Loading...
O’zbekcha Русский O’zb Рус

ХАЛҚАРО ТАРАҚҚИЁТ УЮШМАСИ ИШТИРОКИДАГИ «ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ КОРХОНАЛАРИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ. II БОСҚИЧ» ЛОЙИҲАСИ



Улашинг :



Глобал экологик жамғармасининг “Қишлоқ хўжалигини барқарорлаштириш ва иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш” грант лойиҳаси доирасида ўтказилган ўқув семинарлари ҳақида

МАЪЛУМОТ

Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш Агентлиги билан 2016 йил 13 майда имзоланган GEF/СQS/12 UZ - сонли шартномага мувофиқ Ўзбекистон тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш Маркази томонидан 2017 йилнинг 15-23 июнь кунлари Андижон, Фарғона, Сирдарё, Самарқанд, Бухоро, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларининг 7 та кўргазма майдонларида амалий ўқув семинарлари ўтказилди.

Амалий ўқув семинарлари “Замонавий суғориш тажрибаларини ва технологияларини кенгайтириш ва ундан фойдаланиш” мавзусида ўтказилди. Унда лойиҳа вилоятларидаги кўргазма майдонлари яқинида аудитория ва қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежлари орасидан танланган 7 та марказда қуйидаги мавзулар ёритилди:

1. Томчилатиб суғориш тизимларининг ривожланиш тарихи, хусусиятлари ва уни деҳқончиликда қўллашнинг афзалликлари;

2. Томчилатиб суғориш тизими ва унинг таркибий қисмлари;

3. Томчилатиб суғориш тизимини лойиҳалаш;

4. Томчилатиб суғориш тизимидан фойдаланиш. Томчилатиб суғориш тизимини ишлатишда хавфсизлик техникаси талаблари;

5. Грант маблағларини бериш тартиблари;

6. Болалар ва мажбурий меҳнатдан фойдаланишга қарши кураш бўйича миллий меъёрий ҳужжатларининг ҳаётийлашиши –давр талаби. Гендер тенглиги тўғрисида.

Маърузада томчилатиб суғориш тизимининг хусусиятлари ва уни деҳқончиликда қўллашнинг афзалликлари, ўзига хос жиҳатлари, томчилатиб суғоришни қўллаш шароитлари ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, деҳқон ва фермерларга маърузада томчилатиб суғориш тизимини қуриш, ишга тушириш ва ундан фойдаланиш ўргатилди.

Маърузанинг иккинчи қисмида Глобал экологик жамғармасининг “Қишлоқ хўжалигини барқарорлаштириш ва иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш” грант лойиҳаси доирасида бериладиган грант маблағларни ажратилишининг умумий талаблари, бизнес-режа тайёрлаш, лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш ва тақдим қилиш бўйича тўлиқ маълумотлар берилди. Амалий ўқув семинарларида “Болалар ва мажбурий меҳнатдан фойдаланишга қарши курашиш бўйича Халқаро меҳнат ташкилотининг конвенцияларига, миллий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳамда Гендер тенгликка амал қилиш” мавзуси бўйича болалар меҳнатидан фойдаланиш ва мажбурий меҳнатга қарши кураш бўйича Халқаро меҳнат ташкилотининг конвенциялари, миллий-меъёрий ҳужжатлар ўргатилди.

Маъруза давомида болалар ва мажбурий меҳнатдан фойдаланишга қарши курашиш муаммосини ёритишдан мақсад деҳқон, фермер хўжаликлари вакиллари, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги корхоналар ходимлари ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари талабаларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, маданияти, онгини янада такомиллаштиришдан иборат эканлиги аён бўлди.

Ўзбекистонда ратификация қилинган конвенциялар маҳаллий шарт-шароитлар, миллатнинг турмуш тарзи, ўтиш даврига хос бўлган жиҳатларини, халқимизнинг хоҳиш иродасини ҳисобга олган ҳолда миллий-меъёрий ҳужжатлар билан янада бойитилган ҳолда ҳаётга тадбиқ этилаётгани таъкидланди.


ХАЛҚАРО ТАРАҚҚИЁТ УЮШМАСИ ИШТИРОКИДАГИ «ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ КОРХОНАЛАРИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ. II БОСҚИЧ» ЛОЙИҲАСИ 
ХАЛҚАРО ТАРАҚҚИЁТ УЮШМАСИ ИШТИРОКИДАГИ «ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ КОРХОНАЛАРИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ. II БОСҚИЧ» ЛОЙИҲАСИ 
ХАЛҚАРО ТАРАҚҚИЁТ УЮШМАСИ ИШТИРОКИДАГИ «ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ КОРХОНАЛАРИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ. II БОСҚИЧ» ЛОЙИҲАСИ 
ХАЛҚАРО ТАРАҚҚИЁТ УЮШМАСИ ИШТИРОКИДАГИ «ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ КОРХОНАЛАРИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ. II БОСҚИЧ» ЛОЙИҲАСИ 
ХАЛҚАРО ТАРАҚҚИЁТ УЮШМАСИ ИШТИРОКИДАГИ «ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ КОРХОНАЛАРИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ. II БОСҚИЧ» ЛОЙИҲАСИ 



15 01 2021 / 12:29