Loading...
O’zbekcha Русский O’zb Рус

“ЁШ ТАДБИРКОР-ЭЛГА МАДАДКОР” ЛОЙИҲАСИ



Улашинг :



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фондининг «Ёшларнинг бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоялари ва лойиҳаларини амалга оширишга, банд бўлмаган ишсиз ёшларни фойдали меҳнат фаолиятига ўргатиш ва бандлигини таъминлашга кўмаклашиш» мавзусидаги грант лойиҳаси

- “Ёш тадбиркор-элга мададкор” лойиҳасида асосий мақсад ва вазифа сифатида ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятига қизиқишларини кучайтириш, Тошкент шаҳридаги олий ва ўрта махсус таълим муассасалари битирувчиларини ишга жойлаштиришга кўмаклашиш, банд бўлмаган ишсиз ёшларни фойдали меҳнат фаолиятига ўргатиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, ишбилармон, тадбиркор ёшлар сафини кенгайтириш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Таълим муассасаларининг битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш каби масалалар белгилаб олинди;

- Тошкент шаҳрида лойиҳани ўтказиш бўйича туманларда ўкув семинарларини самарали ўтказиш мақсадида лойиҳа ҳамкори сифатида жалб этилган ташкилий қўмита аъзолари, хусусан, Агробанк, Микрокредитбанк, Миллийбанк, Асакабанк, Ипотекабанк, Халкбанки, Маҳалла жамғармаси, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон давлат солиқ қўмитасининг Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамда Олий ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси билан яқин ҳамкорлик ўрнатилди;

- Тошкент шаҳри туманларида лойиҳанинг тақдимот маросимлари ўтказилди. Ушбу тадбирлар билан 1000 нафардан ортиқ иштирокчилар қамраб олинди.

- Лойиҳани амалга ошириш жараёнида Ўзбекистон Республикасининг Ёшлар сиёсатига оид давлат сиёсати, Оилавий тадбиркорлик тўғрисидаги қонунлари ва тегишли қонуности ҳужжатлари ижросини таъминлашда ҳуқуқни қўллаш амалиёти юзасидан узлуксиз жамоатчилик назоратини олиб боришга, жойларда оилавий, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришда мавжуд, лекин етарлича эътибор қаратилмаётган имконият ва ресурсларни ҳаракатга келтиришга, улардан унумли фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилди;

- Жами иштирокчилар қуйидаги 20 дан зиёд йўналиш бўйича лойиҳада иштирок этдилар:

а)озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасида: макарон ишлаб чиқариш, қандолатчилик, новвойлик, қолипли нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш, ҳўл меваларни сақлаш ва қайта ишлаш;

б)хизмат кўрсатиш соҳасида: тикувчилик ва модельер дизайнерлик, интернет ва компьютер хизматлари, фотостудия;

в)ҳунармандлик йўналишида: дурадгорлик, каштачилик ва зардўзлик, тўқувчилик;

г)ишлаб чиқариш ва савдо соҳасида: савдо-сотиқ, мебелсозлик, трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш.

- “Ёш тадбиркор-элга мададкор” лойиҳаси доирасида Тошкент шаҳрининг барча туманларида ўқув семинарлари ташкил этилди;

- Лойиҳа доирасида Тошкент шаҳри туманларидан иштирок этган 100 нафар талабгордан 45 нафарининг бизнес-режаси молиялаштирилиши мақсадга мувофиқ деб топилди. Якуний босқичда 8 нафар иштирокчига қиймати 280 млн. сўм миқдорида кредит маблағлари тақдим этилиб, 45 дан ортиқ янги ва қўшимча иш ўринлари яратилди. Жорий йил охиригача қолган иштирокчиларнинг ҳам бизнес-режаларининг молиялаштирилиши мониторинг қилиб борилади ва молиялаштириш натижасида 100 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилиши кутилмоқда.

“Ёш тадбиркор-элга мададкор” лойиҳаси ёшлар томонидан яратилаётган инновацион лойиҳаларни хусусий сектор фаолиятига кенг жалб килишга, уларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтиришга, шунингдек, ёшларнинг бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғояларини амалга оширишга кўмаклашади.

Айни пайтда жойларда банд бўлмаган ишсиз ёшларни фойдали меҳнат фаолиятига ўргатишда, бандлигини таъминлашда, ёшларни оилавий тадбиркорликка жалб килиш, бизнесни ташкил этиш ва юритиш борасида ҳал этилиши лозим бўлган бир қатор муаммолар мавжуд. Шу сабабли лойиҳани янада кенгайтириш ва давлатнинг ижтимоий буюртмаси кўринишига келтириш мақсадга мувофиқдир.


“ЁШ ТАДБИРКОР-ЭЛГА МАДАДКОР” ЛОЙИҲАСИ 
“ЁШ ТАДБИРКОР-ЭЛГА МАДАДКОР” ЛОЙИҲАСИ 
“ЁШ ТАДБИРКОР-ЭЛГА МАДАДКОР” ЛОЙИҲАСИ 
“ЁШ ТАДБИРКОР-ЭЛГА МАДАДКОР” ЛОЙИҲАСИ 
“ЁШ ТАДБИРКОР-ЭЛГА МАДАДКОР” ЛОЙИҲАСИ 
“ЁШ ТАДБИРКОР-ЭЛГА МАДАДКОР” ЛОЙИҲАСИ 



19 01 2021 / 9:45