Loading...
O’zbekcha Русский O’zb Рус

халқаро қишлоқ хўжалиги тараққиёти жамғармаси иштирокидаги “ўзбекистон республикасида мева-сабзавотчилик тармоғини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси

Улашинг :

Сурхондарёда «Мева-сабзавотчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва реализация қилиш соҳасини қўллаб-қувватлаш» компоненти бўйича ўтказилган тренинг-семинарлар

Ўзбекистон Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш маркази мазкур лойиҳада консультант сифатида 2 босқичда - 2018 йилнинг 19 апрель-2 май кунлари ҳамда 6-19 август кунлари Сурхондарёнинг Шеробод, Қизириқ, Қумқўрғон, Олтинсой, Денов, Сариосиё ва Узун туманларида қуйидаги 4 та катта мавзуда ўқишлар ўтказди: ”Замонавий интенсив боғ ва токзорлар яратишнинг иқтисодий самарадорлигини аниқлаш”, “Сурхондарё вилоятида субтропик ва цитрус экинларини етиштириш”, “Мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш бўйича замонавий технологиялар”, “Янги узилган ва қайта ишланган маҳсулотларни сотиш бозорлари (ички ва ташқи бозорлари)даги маркетинг изланишлар ҳамда уларнинг кейинги экспортининг йўл харитаси”.

Маърузаларда дастлаб интенсив боғ ва токзорлар яратишнинг хусусиятлари ва унинг деҳқончиликдаги афзалликлари, замонавий интенсив усулда олма, нок, шафтоли ва узум боғларини ташкил этиш ва уларнинг турлари, олма ва нокнинг пакана ва ярим пакана турларини тупроқ-иқлим шароитига қараб танлаб олиш, янги олма навлари ва уларнинг хусусиятлари, боғ учун ер тайёрлаш ва ҳудудини ташкил этиш, боғларда мева дарахтларини жойлаштириш усули, ер тайёрлаш ва боғ ташкил этиш, интенсив олма ва нок боғларига шакл беришнинг янги усуллари, боғ ва токзорларни суғориш ва ўғитлаш, интенсив усулдаги боғ ва токзорларнинг иқтисодий самарадорлигини аниқлаш ҳақида маълумот берилди. Фермер ва дехқон хўжаликлари раҳбарларига мева ва узум етиштириш бўйича илғор мамлакатлардан ҳисобланган АҚШ, Чили, Жанубий Африка, Миср, Туркия, Испания, Япония, Жанубий Корея, Хитой, Ҳиндистон ва бошқа давлатларнинг шу соҳадаги билим ва тажрибалари кўрсатилди ва керакли маълумотлар берилди. Шунингдек, сифатли мева етиштириш учун ҳозирги кунда Япония ва Жанубий Корея давлатларида оммалашган олма, нок, узум ва анорнинг ҳар бир дона мевасига махсус меваларга кийгизиладиган ҳимоя қилиш халтачалари тўғрисида тушунчалар берилди.

Шунингдек, 1-босқич ўқишларда субтропик ва цитрус экинларини етиштириш имкониятлари, хурмо, анор, анжир етиштириш, унинг аҳамияти, тавсия қилинадиган навлари, парвариши, касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш, иқтисодий самарадорлиги, цитрус экинларидан лимон, апельсин, грейпфрут, мандарин етиштириш, парваришлаш усуллари ва унинг иқтисодий самарадорлигини аниқлаш каби масалалар кўрилди.

Бундан ташқари, деҳқон ва фермерларга маърузада томчилатиб суғориш тизимини қуриш, ишга тушириш ва ундан фойдаланиш ҳақида ҳам кенг маълумот берилди.

2-босқич тренингларда Сурхондарё шароитида хом ашёнинг пишиб етилиш давридаги сифат кўрсаткичлари, сифат кўрсаткичларини аниқлаш усуллари ва маҳсулотларни теришга тайёрлаш, хом ашё ва тайёр маҳсулотларни қадоқлашда инновацион идишлар ва қадоқлаш материалларидан фойдаланиш, маҳсулот турига қараб сақлашда қўлланиладиган вақтинчалик омборлар ва замонавий совутгичлар, уларнинг тузилиши ва ишлаш принциплари, жадал музлатиш технологияси, техник воситалари ва уларнинг ишлаш принципи, мева-сабзавотларни қайта ишлаб, шарбат ишлаб чиқариш технологияси ва тайёр маҳсулотнинг экспорт хусусиятларини таъминловчи қадоқлаш идишлари ва материаллари, мева-сабзавотлар ва узумни қуритиш технологияси,қишлоқ хўжалиги маҳсулотларида қўлланиладиган халқаро стандартларни ўрганиш ва қўллаш усуллари бўйича батафсил маълумот берилди.

Шунингдек, тингловчиларга янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотлари сотилиш бозорларидаги маркетинг изланишларнинг роли ва аҳамияти, мева-сабзавот маҳсулотлари сотилиш бозорларидаги маркетинг изланишлар усуллари бўйича норматив ва услубий материаллар, маркетинг изланишларни олиб боришнинг замонавий усуллари, бозорнинг максимал даражада даромад олиш мақсадидаги мажмуавий таҳлили, ички ва ташқи бозорларни, уларнинг салоҳияти ва ривожланиш тенденцияларини, савдо-сотиқ фаолиятини ташкил этилишини ўрганишнинг замонавий усуллари, экспортга мўлжалланган маҳсулотнинг логистикаси, сертификацияси ҳамда сифат ва хавфсизлик бўйича стандартлари ҳақида энг сўнгги маълумотлар тақдим этилди.

Туманларда ўтказилган ўқув семинарларида Сурхондарёдаги кўпгина фермер ва дехқон хўжаликлар раҳбарларининг ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда қандай қилиб янада самарали ҳолда сақлаш мумкинлиги бўйича тушунчалари етарли даражада эмаслиги аён бўлди. Маҳсулотларни етиштириш ва сақлашда касаллик ва зараркунандаларнинг олдини олиш бўйича билим ва тажрибалари камлиги ҳамда уларнинг олдини олиш бўйича ишлар вақтида бажарилмаётганлиги аниқ бўлди. Ҳудудлар бўйлаб имкони борича маҳсулотларни сифатли сақлаш ва уларни экспортга йўналтириш бўйича агрономик консультациялар марказларини очиш бўйича фермерлар томонидан таклифлар берилди. Бундан ташқари, деҳқон ва фермерларга маҳсулотларни экспортга йўналтиришда стандартлаш ва сертификатлаштиришнинг аҳамияти ҳақида кенг маълумотлар берилди.

21 01 2021 / 11:04