“Мева-сабзавот
маҳсулотларини экспорт қилиш ва логистикасини ташкил қилиш” мавзусида барча вилоятлар
ва Қорақалпоғистон Республикасида ўтказилган ўқув семинарлари ҳақида
маълумот
Ўзбекистон
Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш Маркази томонидан Ўзбекистон
Республикаси агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни
амалга ошириш агентлиги билан имзоланган № HVCD/CQS/05.UZ-сонли шартномага мувофиқ Республиканинг барча вилоятлари ва Қорақалпоғистон
Республикасида
2018 йил 5 ноябрдан 2019 йилнинг 26 февраль кунларигача “Мева-сабзавот
маҳсулотларини экспорт қилиш ва логистикасини ташкил қилиш” мавзусида 40 та ўқув семинарлари ва 40 та амалиётлар бўлиб
ўтди.
Ўқув семинарлари
лойиҳа вилоятлари
ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг ҳар бирида 3 тадан танланган туман ва
шаҳарларда мева-сабзавот
маҳсулотларини экспорт қилишнинг асосий ва потенциал бозорлари, маҳсулотларни
экспортга тайёрлашнинг намунавий тартиби ва босқичлари, мева-сабзавот
маҳсулотларини экспорт қилишда ташқи кўриниш, калибровка, сифат ва қадоқлашга
қўйиладиган талаблар,экспортни қўллаб-қувватлаш бўйича хизматлар, хориждан
харидорларни излаш, музокараларни ташкил этиш ва олиб бориш усуллари, жўнатилган маҳсулотга кафолатланган
тўловни олиш учун экспорт шартномаларини тузишга қўйиладиган асосий талаблар, экспорт
шартномасини ваколатли органларда расмийлаштириш тартиби, экспортга
йўналтирилган мева-сабзавот маҳсулотларини сертификатлаш ва стандартлашга
қўйиладиган миллий ва халқаро талаблар, маҳсулотни экспортга чиқаришнинг
оптимал маршрути ва транспорт турини танлаш, логистика тизимлари, маҳсулотни
экспортга ортиб жўнатиш, суғурталаш ва божхонада расмийлаштириш тартиби каби
масаларни ўз ичига олди.
Лойиҳани
ўтказишдан мақсад - юртимиз аҳолисини сифатли ва мазали мева-сабзавот
маҳсулотлари билан таъминлаш, истеъмолдан ортганини эса сақлаш, қайта ишлаш ва
экспорт қилишнинг энг замонавий
инновацион усулларини фермер ва тадбиркорларимизга ўргатишдан иборат эди.
Ўқув
семинарларининг биринчи кунида ташкил этилган Амалий мулоқотларда
иштирокчиларга Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан “Қишлоқ
хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва экспортини ташкил этишга доир
қонун ҳужжатларининг такомиллашуви” мавзусида, Ўзбекистон
Республикаси агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни
амалга ошириш агентлиги мутахассислари томонидан эса “Халқаро
молия ташкилотлари иштирокида амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида имтиёзли
кредит маблағларини ажратиш тартиби”, “Осиё тараққиёт банки
иштирокидаги «Мева-сабзавотчилик
тармоғида қўшилган қиймат яратиш занжирини ривожлантириш» лойиҳасида гендер
мувозанат” мавзуларида маърузалар ўқилди.
Иштирокчиларга Осиё тараққиёт банки иштирокидаги “Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қийматни яратиш
занжирини ривожлантириш” грант
лойиҳаси доирасида бериладиган грант маблағларини ажратилишининг умумий
талаблари, бизнес-режа тайёрлаш, лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш ва тақдим қилиш
бўйича тўлиқ маълумотлар берилди. Гендер тенглик ҳақидаги маълумотлар тингловчиларда катта қизиқиш уйғотди. Маъруза давомида деҳқон, фермер
хўжаликлари вакиллари, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги корхоналар ходимлари ҳамда
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари талабаларининг ҳуқуқий
саводхонлигини ошириш, маданияти, онгини янада такомиллаштириш зарурлиги аён бўлди.
Тадбирнинг иккинчи кунидаги амалиёт
машғулотларида мазкур вилоятдаги мева-сабзавот етиштириш, сақлаш, қайта ишлаш,
экспортга чиқариш ва логистикани ташкил қилиш бўйича тажрибали, илғор экспортчи фермер
хўжаликлари ва корхоналарга
уюштирилган ташрифлар жуда самарали
бўлди. Ўқув амалиёти жараёнида қатнашчилар корхонанинг
интенсив боғлари, экин майдонлари, музлаткичли омборлари билан таништирилиб,
тажриба алмашинди ҳамда керакли маслаҳатлар берилди. Омборларда дастлабки совутиш (прекулинг) ва
шокли музлатиш (шоковая заморозка), вакуумли совутиш усуллари бўйича мева-сабзавотлар
сақлаш, логистика марказининг замонавий саралаш, калибрлаш ва қадоқлаш
линияларининг ишлаши тушунтирилди. Мева-сабзавотларнинг микроклиматда бир неча
ойлар сақланиб, ташқи бозорларга экспорт қилиниши билан чуқурроқ танишган
тадбиркор ва фермерларга кредитларнинг ажратилишидаги имтиёзлар яна бир бор
тушунтирилди. Амалиёт қатнашчиларига экспорт ва логистика соҳасида эътибор
қаратилиши керак бўлган асосий масалалар хусусида тавсиялар бериб борилди.
21 01 2021 / 16:58