Loading...
O’zbekcha Русский O’zb Рус

“Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш ҳамда амалга оширишда иштирок этиш” лойиҳаси



Улашинг :



Ўзбекистон Тадбиркорлик ва Фермерликни қўллаб-қувватлаш маркази Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди билан ижтимоий буюртма ажратиш бўйича 2020 йил 10 августда тузилган ОФ-131-С3/20-сонли шартномага мувофиқ 2020 йил 10 август - 2021 йил 10 сентябрь кунлари “Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш ҳамда амалга оширишда иштирок этиш” лойиҳасини амалга оширди.

Марказ Тадбиркорлик ва фермерлик субъектлари манфаатларига доир янги қонунлар лойиҳаларини, амалдаги қонун ҳужжатлари, дастурлар ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилишига кўмаклашиш ҳамда кенг муҳокамасини ташкиллаштириш бўйича “Давлат - хусусий шерикчилик тўғрисида”ги, “Деҳқон ҳўжалиги тўғрисида”ги, «Шахсий томорқа хўжалиги тўғрисида”ги, “Ўз-ўзини тартибга солувчи ташкилотлар тўғрисида”ги қонун, “Тадбиркорлик фаолияти эркинликлари кафолатлари тўғрисида”ги Қонун, “Тадбиркорлик” кодекси лойиҳалари ишлаб чиқилишида ҳамда айрим қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили Бизнес-Омбудсман, тегишли вазирликлар, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси, Ўзбекистон ННТ Миллий ассоциацияси, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Тадқиқотлар маркази, турли илмий тадқиқот муассасалари мутахассислари, тадбиркорлар ва фермерлар иштирокида муҳокама-мунозаралар ўтказилди. Бўлиб ўтган тадбирларда иштирокчилар томонидан Қонунлар ва Кодекс лойиҳаларини ишлаб чиқишда тадбиркорлик фаолиятини тартибга солувчи қонунчиликка ўзгартириш, қўшимчаларни ва лойиҳага киритиш бўйича билдирилган таклифлар Олий Мажлис қонунчилик палатасига, Бизнес-Омбудсманга, давлат томонидан белгиланган масъул вазирликларга юборилди. Билдирилган таклифларнинг ишлаб чиқилаётган Қонунлар ва Тадбиркорлик кодекси лойиҳасига киритилиши ва ҳаётга тадбиқ этилиши тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва фаолияти эркинлиги кафолатларини, ишбилармонлар учун содда ҳамда равон тарзда тўғридан-тўғри кучга эга қонун ҳужжатида аниқ белгилаб берилишини таъминлайди ҳамда уларга адолатли иқтисодий ва молиявий эркинликни таъминловчи муҳим асос яратилади. Лойиҳа доирасида Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорларнинг амалий ҳаётимизда янада кенг ўрин эгаллаши, бу соҳа учун янги имконият, имтиёз ва преференциялар яратиб бериш ва унинг ривожини янада янги босқичга кўтариш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорларнинг жадал ривожланишига тўсқинлик қилаётган, тадбиркорлик фаолияти эркинлигини чеклаётган бир қатор муаммоларни доимий равишда тизимли ўрганиб бориш ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан чиқиш, шунингдек, коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, аҳоли бандлиги ва даромадини оширишнинг муҳим манбаи бўлган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш бўйича жойларда йиғилиб қолган муаммоларни ўрганиб, ҳал этиш чораларини кўриш мақсадида ЎзТФҚМ кенгаши “Кичик бизнес жамоатчилик ҳимоясида” Мулоқот форумини ўтказишни йўлга қўйди. Шунингдек, лойиҳа доирасида ўз бизнесини бошламоқчи ёки кенгайтирмоқчи бўлган тадбиркорлар, шунингдек, аёллар ва ёшлар темир дафтарларига киритилган аҳолининг ишсиз қатламлари учун ташкил этилган ўқув машғулотлари ҳам самарасиз кетмади. Қорақалпоғистон ва Хоразмда, Тошкент шаҳрида ташкил этилган ўқув курсларида назарий билимларни ТДИУ, ТАУ профессор-ўқитувчилари берган бўлсалар, солиқ, бизнес-режа тузиш, янги корхона очиш каби мавзуларни ёритишга банк, солиқ, савдо-саноат палатаси, бандликка кўмаклашиш марказлари мутахассислари амалий машғулотларни ўтказдилар.


“Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш ҳамда амалга оширишда иштирок этиш” лойиҳаси 
“Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш ҳамда амалга оширишда иштирок этиш” лойиҳаси 
“Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш ҳамда амалга оширишда иштирок этиш” лойиҳаси 
“Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш ҳамда амалга оширишда иштирок этиш” лойиҳаси 
“Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш ҳамда амалга оширишда иштирок этиш” лойиҳаси 
“Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш ҳамда амалга оширишда иштирок этиш” лойиҳаси 
“Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш ҳамда амалга оширишда иштирок этиш” лойиҳаси 
“Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш ҳамда амалга оширишда иштирок этиш” лойиҳаси 



01 03 2022 / 14:09