2024 йилнинг 23 январь куниЎзбекистон Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш марказида Корея Республикасининг“Юнгсанг Ли Азэнержи Cо.ЛТД" ва "Ре-Cо консалтинг Cорп." компаниялариҳамда Кореянинг илмий ва таълим муассасалари вакиллари билан музокаралар ўтказилди.Учрашувда мазкур компаниялар,шунингдек, Жанубий Кореянинг “яшил иқтисодиёт” энергетикаси соҳасидаги илмий ватаълим муассасалари мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган замонавий технологияларданфойдаланган ҳолда Ўзбекистонда янги лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари муҳокамақилинди.Корея делегацияси вакилларинингфикрича, ушбу инновацион лойиҳаларни Ўзбекистонда жорий қилиш “яшил иқтисодиёт”ни,хусусан, энергетика соҳасини ривожлантиришда муҳим қадам бўлиб, келгусида атроф-муҳитифлосланишини камайтириш ва Республикада барқарор энергия таъминотини йўлга қўйишгаёрдам бериши мумкин.Ўз навбатида, кореялик ҳамкорлартомонидан таклиф этилаётган технологиялар мамлакатимизнинг ишбилармон доираларивакилларида ҳам катта қизиқиш уйғотиб, Республиканинг ишбилармонлик муҳити салоҳиятиюксалиб бораётгани, ...
Ўзбекистон Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш маркази Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг “Аҳолини тадбиркорликка кенг жалб этишга кўмаклашиш” мавзусидаги Давлат гранти 2-танловида “Хотин-қизлар ва ёшларни иқтисодий, молиявий ва бизнес соҳасидаги кўникмаларини юксалтириш” мақсадини назарда тутувчи ижтимоий аҳамиятга молик “Хотин-қизлар ва ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси билан ғолиб чиқиб, бугунги кунгача қатор ишларни амалга ошириб келмоқда. Ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш ҳамда уларнинг ишбилармонлик, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка бўлган қизиқишларини янада кучайтириш, фойдали меҳнат фаолиятига ўргатиш, ёш тадбиркорларнинг иқтисодий, молиявий ва бизнес соҳасидаги билим ва кўникмаларини янада ошириш, ёшларнинг интеллектуал ...
Водийёшлари учун ўқув семинарлари ўтказилди Ўзбекистон Тадбиркорлик вафермерликни қўллаб-қувватлаш маркази томонидан жорий йилнинг 6-8 апрель кунлариЎзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлариниқўллаб-қувватлаш Жамоат фондининг “Ўқувчи-талабаларва ёш тадбиркорларда бизнесни юритиш ҳамда лойиҳа иши бўйича кўникмаларнишакллантириш” мақсадини назардатутган ”Мен ҳам тадбиркор бўламан” лойиҳаси бўйича навбатдаги ҳудудий ўқувсеминарлари Фарғона, Андижон ва Наманганвилоятларидаги ўқувчи-талабалар ва ёш тадбиркорларни бизнес юритишга ўргатиш,мазкур соҳада билим ва малакаларини ошириш ҳамда уларнинг бизнес ташаббуслари,ғоялари ва лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш, банд бўлмаган ишсиз ёшларнифойдали меҳнат фаолиятига ўргатиш мақсадида ўтказилди.Дастлаб ЎзТФҚМ эксперти ТДИУ доценти, модератор АкмалАлиев ташкил этилаётган ўқув машғулотларидан мақсад-ёшларнинг тадбиркорлик вафермерлик фаолиятига қизиқишини янада кучайтириш, олий ва ўрта махсус таълиммуассасаларидаги ўқувчи-талабаларни ишбилармонликка ...
Ўзбекистон Либерал-демократик партияси қошидаги Ўзбекистон Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш маркази ЎзбекистонНодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий Ассоциацияси Жамоат фонди эълон қилган “Ёшлар лойиҳалариниқўллаб-қувватлаш” йўналишидаги “Ўқувчи-талабалар ва ёштадбиркорларда бизнесни юритиш ҳамда лойиҳа иши бўйича кўникмаларнишакллантириш” мавзуси бўйича танловғолиби сифатида «Мен ҳам тадбиркор бўламан» лойиҳасини амалга оширмоқда. Лойиҳанингмақсади: Республикамиздаги ўқувчи-талабалар ва ёш тадбиркорларни бизнес юритишгаўргатиш, мазкур соҳада билим ва малакаларини ошириш ҳамда уларнинг бизнесташаббуслари, ғоялари ва лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш, банд бўлмаганишсиз ёшларни фойдали меҳнат фаолиятига ўргатиш, бандлигини таъминлашгакўмаклашишдан иборат. 2022 йилнинг октябрь ойигача давом этадиган мазкур лойиҳаорқали янги тадбиркорлик субъектларини барпо этиш ва қўшимча ...
Ўзбекистон Тадбиркорлик ва Фермерликниқўллаб-қувватлаш маркази Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисиҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлашЖамоат фонди билан ижтимоий буюртма ажратиш бўйича 2020 йил 10 августда тузилган ОФ-131-С3/20-сонли шартномагамувофиқ 2020 йил 10 август - 2021 йил 10 сентябрь кунлари “Тадбиркорликфаолиятини ривожлантириш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонунийманфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш ҳамда амалгаоширишда иштирок этиш”лойиҳасини амалга оширди. Марказ Тадбиркорликва фермерлик субъектлари манфаатларига доир янги қонунлар лойиҳаларини,амалдаги қонун ҳужжатлари, дастурлар ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлабчиқилишига кўмаклашиш ҳамда кенг муҳокамасини ташкиллаштириш бўйича“Давлат - хусусий шерикчилик тўғрисида”ги, “Деҳқон ҳўжалиги тўғрисида”ги,«Шахсий томорқа хўжалиги тўғрисида”ги, “Ўз-ўзини тартибга солувчи ташкилотлартўғрисида”ги қонун, “Тадбиркорлик фаолияти ...
“Мева-сабзавотмаҳсулотларини экспорт қилиш ва логистикасини ташкил қилиш” мавзусида барча вилоятларва Қорақалпоғистон Республикасида ўтказилган ўқув семинарлари ҳақидамаълумот Ўзбекистон Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш Маркази томонидан ЎзбекистонРеспубликаси агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларниамалга ошириш агентлиги билан имзоланган № HVCD/CQS/05.UZ-сонли шартномага мувофиқ Республиканинг барча вилоятлари ва ҚорақалпоғистонРеспубликасида2018 йил 5 ноябрдан 2019 йилнинг 26 февраль кунларигача “Мева-сабзавотмаҳсулотларини экспорт қилиш ва логистикасини ташкил қилиш” мавзусида 40 та ўқув семинарлари ва 40 та амалиётлар бўлибўтди. Ўқув семинарлари лойиҳа вилоятлариҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг ҳар бирида 3 тадан танланган туман вашаҳарларда мева-сабзавотмаҳсулотларини экспорт қилишнинг асосий ва потенциал бозорлари, маҳсулотларниэкспортга тайёрлашнинг намунавий тартиби ва босқичлари, ...
Сурхондарёда «Мева-сабзавотчиликмаҳсулотларини ишлаб чиқариш ва реализация қилиш соҳасини қўллаб-қувватлаш» компонентибўйича ўтказилган тренинг-семинарларЎзбекистонТадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш маркази мазкур лойиҳадаконсультант сифатида 2 босқичда - 2018 йилнинг 19 апрель-2 май кунлари ҳамда6-19 август кунлари Сурхондарёнинг Шеробод,Қизириқ, Қумқўрғон, Олтинсой, Денов, Сариосиё ва Узун туманларида қуйидаги 4 такатта мавзуда ўқишлар ўтказди: ”Замонавийинтенсив боғ ва токзорлар яратишнингиқтисодий самарадорлигини аниқлаш”, “Сурхондарё вилоятида субтропик ва цитрус экинларини етиштириш”, “Мева-сабзавот маҳсулотларинисақлаш ва қайта ишлаш бўйича замонавий технологиялар”, “Янги узилган вақайта ишланган маҳсулотларни сотиш бозорлари (ички ва ташқи бозорлари)дагимаркетинг изланишлар ҳамда уларнинг кейинги экспортинингйўл харитаси”. Маърузаларда дастлаб интенсив боғ ва токзорларяратишнинг хусусиятлари ва унинг деҳқончиликдаги афзалликлари, замонавий ...
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридагиНодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлариниқўллаб-қувватлаш Жамоат фондининг «Ёшларнинг бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоялари ва лойиҳаларини амалгаоширишга, банд бўлмаган ишсиз ёшларни фойдали меҳнат фаолиятигаўргатиш ва бандлигини таъминлашга кўмаклашиш» мавзусидаги грант лойиҳаси - “Ёш тадбиркор-элга мададкор” лойиҳасида асосий мақсад ва вазифа сифатидаёшларнинг тадбиркорлик фаолиятига қизиқишларини кучайтириш, Тошкентшаҳридаги олий ва ўрта махсус таълим муассасалари битирувчиларини ишгажойлаштиришга кўмаклашиш, банд бўлмаган ишсиз ёшларни фойдали меҳнат фаолиятига ўргатиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, ишбилармон, тадбиркор ёшлар сафиникенгайтириш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Таълиммуассасаларининг битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш борасидагиқўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш кабимасалалар белгилаб олинди; - Тошкент ...
Глобалэкологик жамғармасининг “Қишлоқ хўжалигини барқарорлаштириш ва иқлим ўзгаришиоқибатларини юмшатиш” грант лойиҳаси доирасида лойиҳа вилоятларида ўтказилганўқув семинарлари ҳақида маълумотЎзбекистонтадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш Маркази томонидан Қишлоқ хўжалигикорхоналарини таркибий қайта тузиш Агентлиги билан тузилган GEF/СQS/12 UZ -сонли шартномага мувофиқ Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё,Бухоро, Андижон, Фарғона вилоятларида 4 ноябрдан 17 декабргача 30 та ўқув семинарлариўтказилди. Ўқув семинарлари «Қайтатикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишда қўлланиладиган технологияларнианиқлаш ва танлаш» мавзусида ўтказилиб, унда фермер хўжаликларининграҳбарлари ва ходимларини қайта тикланувчи энергия манбалари технологиялариданреспубликамиз ва хорижда фойдаланиш ҳолати, Ўзбекистонда ва бошқа мамлакатлардаишлаб чиқарилаётган қайта тикланувчи энергия манбаларига асосланган энергетик қурилмаларни ишлабчиқарувчи корхоналарни топиш ва ускуналарни танлаш билан боғлиқ масалалар ёритилди.Шу ...