Фуқаролик-ҳуқуқий
муносабатлардан келиб чиқувчи, шу жумладан, хўжалик юритувчи субъектлар
ўртасидаги ўзаро хўжалик масалаларига оид даъво-мунозараларни ҳал этишга доир
ваколатли идора. УСТУВОРЛИКЛАРИ: - даъволарни тезкорлик билан кўриб чиқилиши –
маҳоратли судьялар ва уларни эркин танлаш имконияти мавжудлиги. Махфийлик – ҳакамлик суди қарорларининг
қатъийлиги – суд қарорининг мажбурий ижро этиш имконияти мавжудлиги – ҳамкорлик
муносабатларининг сақлаб турилиши. ҲАКАМЛИК СУДИ
ЮРИСДИКЦИЯСИДА КЎРИБ ЧИҚИЛАДИГАН ДАЪВОЛАР: фуқаролар, юридик шахслар ва
якка тартибдаги тадбиркорлар ўртасида юзага келадиган молиявий даъволар,
фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқувчи даъволар. ҲАКАМЛИК СУДИ ЮРИСДИКЦИЯСИГА КИРМАЙДИГАН
ДАЪВОЛАР: меҳнатга оид
муносабатлардан келиб чиқувчи
маъмурий – оилавий даъволар,
ҳамда қонунчиликда белгиланган бошқа даъволар. АРБИТРАЖ БИТИМИНИНГ ТУЗИЛИШИ: Даъвони ҳакамлик судида
кўриб чиқилиши учун томонлар ўртасидаги шартномада арбитраж эслатмаси ёки алоҳида арбитраж
битими (шартномаси) мавжуд бўлиши шарт. Ёки томонлар аризасига кўра, ҳакамлик
суди арбитраж битимининг тузилишида амалий ёрдам кўрсатади.
Манзил:
Тошкент ш., Нукус кўчаси 73-а уй Тел.(71-255-08-21)
Ҳакамлик суди раиси: Эрназаров Улуғмурод Турдиевич
28 10 2020 / 15:58