Loading...
O’zbekcha Русский O’zb Рус

«YUKSALISH MEZONI» нодавлат таълим муассасаси



Улашинг :



2014 йил 14 июлида Ўзбекистон тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш маркази қошида «YUKSALISH MEZONI» нодавлат таълим муассасаси ташкил этилди.

«YUKSALISH MEZONI» нодавлат таълим муассасаси тадбиркорларни, шу жумладан, тадбиркорликни бошлаш истагида бўлган фуқаролар, бизнес-тузилмалар менежерлари ва мутахассислари (бухгалтерлар, ҳуқуқшунослар, ходимлар билан ишлаш бўйича менежер ва б.)ларининг касбий малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш, сақлаш, қадоқлаш ва четга олиб чиқиш бўйича қисқа муддатли ўқув курслари, семинар ва тренингларни ўтказиш сингари таълим хизматларини кўрсатишга ихтисослашган. Ушбу ўқув марказининг асосий вазифаси тадбиркорлик фаолиятининг барча соҳаларида ва фермер хўжаликлари учун ходимлар ва мутахассислар тайёрлаш, шу жумладан уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш, бизнес ва фермерлик ҳаракати ривожланишига хизмат қилувчи янги илғор технология ва билимларни тарғибот қилишдан иборатдир.


«YUKSALISH MEZONI» нодавлат таълим муассасаси  



28 10 2020 / 16:07