Loading...
O’zbekcha Русский O’zb Рус

“Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегияси” – келажагимиз пойдевори



Улашинг :




Яқинда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳамда Ўзбекистон Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш маркази таъсисчилигидаги “Тараққиёт” сиёсий ўқув таълим маркази томонидан ЎзЛиДеП ҳудудий партия кенгашларида Янги Ўзбекистон Тараққиёт Стратегиясига бағишланган ўқув машғулотлари якунланди.

Маълумки, мамлакатимизни 2017 — 2021 йилларда ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида ўтган давр мобайнида давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини тубдан ислоҳ этишга қаратилган 300 га яқин қонун, 4 мингдан зиёд Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари қабул қилинди.

Миллий иқтисодиётни ислоҳ қилиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва хусусий мулк дахлсизлигини кафолатлаш, инсон ҳуқуқларини таъминлаш, давлат органларининг ҳисобдорлиги ва очиқлигини кучайтириш ҳамда фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситаларининг роли, аҳоли ва жамоат бирлашмаларининг сиёсий фаоллигини ошириш бўйича амалга оширилган тизимли ишлар шулар жумласидандандир.

Фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва камбағалликни қисқартириш давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида белгиланиб, аҳолини янги иш ўринлари ва кафолатли даромад манбаи, малакали тиббий ва таълим хизматлари, муносиб яшаш шароитлари билан таъминлаш сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди.

Сўнгги беш йиллик ислоҳотларнинг натижасида мамлакатимизда Янги Ўзбекистонни барпо этишнинг зарур сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва илмий-маърифий асослари яратилди

Замон жуда тез, мислсиз шиддат билан ўзгараётган, жаҳонда глобал инқироз, нотинчлик, озиқ-овқат танқислиги ва бошқа буҳронлар давом этаётган ҳозирги мураккаб даврда юртимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар бардавом бўлишини таъминлаш, ислоҳотлар пойдеворини мустаҳкамлаш муҳим аҳамиятга эга масала.

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда халқимиз энг ривожланган мамлакатларга хос ҳаёт даражасига эришиш, янги жамият қуришдек улуғвор мақсадлар билан яшамоқда. Ушбу мақсадга етиш борасидаги серқирра фаолиятнинг тизимли ва самарали ташкил этилиши, ишларимизнинг самарадорлигига эришиш ислоҳотларимизнинг мазмун моҳияти ва устурвор йўналишларини белгилайди.

Шу тарзда, юртимиз тараққиёти асосий устуворликлардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги фармони “2022−2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегияси” қабул қилинди. Ушбу Стратегия 7 йўналиш ва 100 та мақсадларни ўз ичига қамраб олган.

Таъкидлаш жоизки, миллий ривожланиш йўлида орттирган тажрибамиздан келиб чиқиб, Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида барча соҳа ва тармоқлар, минтақа ва ҳудудлар, хусусан, ҳар бир маҳалла бўйича ўз олдимизга янада юксак вазифалар қўйилган.

Янги Ўзбекистон Тараққиёт Стратегияси йўналишлари қуйидагилардан иборат:

Инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш;

мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантириш;

миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва юқори ўсиш суръатларини таъминлаш;

адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш;

маънавий тараққиётни таъминлаш ва соҳани янги босқичга олиб чиқиш;

миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда умумбашарий муаммоларга ёндашиш;

мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш, очиқ, прагматик ва фаол ташқи сиёсат олиб бориш.

2022 йилда стратегияни амалга оширишга оид Давлат дастури доирасидаги тадбирларга 55 трлн сўм ва 11,7 млрд доллар ажратилади. Кенг маьнода ушбу Стратегияда Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг келгуси 5 йилликка мўлжалланган улкан режаларни ва уни ҳаётга тадбиқ этишнинг реал механизмлари белгилаб берилган. Стратегия барча бўғиндаги партия ташкилотлари учун амалий ҳаракатлар дастурига айланди.

Ўқув машғулотлари Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеп фракцияси депутатлари, сиёсатшунос олимлар ва бошқа экспертлар иштирокида Zoom дастури орқали ўтказилди.

“Янги Ўзбекистон” тушунчаси нимани англатади?”, “Тараққиётнинг янги босқичи қандай хусусиятларга эга?”, “Жамиятнинг янги қиёфаси” деганда нималар назарда тутилмоқда?”, “Мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантириш тамойиллари қандай?”, “Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларга нималар тўғаноқ бўлмоқда?” каби саволлар ва партиянинг дастурий мақсадларини руёбга чиқариш - ушбу ўқув машғулотлари доирасидаги мулоқотлар чоғида кўтарилган асосий масалалар сирасига киради.

Султонмурод Михриддинов,

“Тараққиёт Сиёсий таълим маркази” координатори


“Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегияси” – келажагимиз пойдевори 
“Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегияси” – келажагимиз пойдевори 
“Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегияси” – келажагимиз пойдевори 
“Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегияси” – келажагимиз пойдевори 
“Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегияси” – келажагимиз пойдевори 
“Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегияси” – келажагимиз пойдевори 
“Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегияси” – келажагимиз пойдевори 
“Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегияси” – келажагимиз пойдевори 



15 06 2022 / 16:51