2024 йилда бўлиб ўтадиган парламент сайловлари ўтказиш масалаларига
бағишланган семинар-тренинглар ташкил этилди
2024 йилнинг 9-19 сентябрь кунлари O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси
ва “Тараққиёт” Сиёсий таълим маркази билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент
шаҳри ва вилоятлар, туманлар маҳаллий кенгашлари депутутлигига кўрсатилган
номзодлар учун семинар-тренинглар офлайн ва онлайн форматида ташкил этилди.
Ушбу ўқув семинарлари
қуйидаги тартибда ташкил қилинди:
-
9-10 сентябрь кунлари соат 14.30дан 18.00га ЎзЛиДеП
СКИҚ Мажлислар залида
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан
кўрсатилган номзодлар учун офлайн ҳамда республиканинг бошқа
ҳудудларидан кўрсатилган номзодлар учун онлайн шаклида ўтказилди;
-
11-19 сентябрь кунлари
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларида жойлашган ЎзЛиДеП
кенгашларида Маҳаллий кенгашлар депутатлигига кўрсатилган номзодлар учун
ташкил этилган семинар-тренинг бўлиб ўтди.
Семинар-тренингларда сайлов
жараёнлари, жумладан, сайловларда партиянинг сиёсий имижини шакллантиришнинг
асосий омиллари, сайлов кампаниясида замонавий PR технологиялар, номзодликка
тайёрлаш ва шуларга оид жаҳон тажрибаси ҳамда уни Ўзбекистон Республикаси
сайлов тизимига тадбиқ этиш каби масалалар тўғрисида батафсил маълумот берилди.
Семинар-тренингларга
сайлов жараёнлари, жумладан, сайловларда партиянинг сиёсий имижини
шакллантиришнинг асосий омиллари, сайлов кампаниясида замонавий PR
технологиялар, номзодликка тайёрлаш ва шуларга оид жаҳон тажрибаси ҳамда уни
Ўзбекистон Республикаси сайлов тизимига тадбиқ этиш каби масалалар тўғрисида
батафсил маълумот бериш учун Марказий сайлов комиссияси аъзолари, Давлат
бошқаруви академияси, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси, Тошкент давлат юридик,
Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетларининг
тажрибали профессор-ўқитувчилари, эксперт-олимлари жалб қилинди.
Юқоридагилардан келиб чиққан
ҳолда ўқув семинарлари қуйидаги
йўналишлар асосида ташкил қилинди:
- сиёсий партиялар ролини ошириш, уларнинг ўз кучи ва имкониятларини амалда
тўла намоён этиши учун аралаш, яъни мажоритар-пропорционал сайлов тизимини ўрганиш,
бу борадаги билимларни мустаҳкамлаш;
- партия тизимида фаолият кўрсатаётган мутахассис-кадрларнинг бу борадаги
сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ҳамда ҳуқуқий билимларини замонавий интерфаол усулда
ўқитиш, қайта тайёрлаш ҳамда уларга рақамли иқтисодиёт асосларини ўргатиш
орқали малакасини ошириш;
- ўқув курслари иштирокчиларига сайлов жараёнларида маҳаллий ва хорижий ОАВ
билан ишлаш бўйича керакли билим ва кўникмаларни беришда янги ахборот
технологиялардан фойдаланган ҳолда ўқув жараёнини ташкил қилиш;
- сайлов жараёнларида “имиджмэкерлар” фаолияти, PR технологияларни қўллаш,
сайловолди тарғибот ва ташвиқот ишларида улардан кенг миқёсда фойдаланиш;
- сайлов жараёнларини кузатиш учун ташриф буюрадиган хорижий делегация
аъзолари билан ишлаш бўйича семинар-тренинглари ташкил этиш ва ҳк.
Шу нуқтаи назардан, ЎзЛиДеПнинг республика ижтимоий-сиёсий
майдонидаги ролини янада ошириш мақсадида сиёсий-ижтимоий, иқтисодиёт
соҳаларидаги кадрлар, хусусан партиянинг мутахассис-ходимлари, вилоят, шаҳар ва
туман кенгашлари, депутатлик ва жамоатчилик гуруҳлари аъзолари шунингдек,
тадбиркорлик ва фермерлик субъектлари вакиллари учун ўқув семинарлари босқичма-босқич
равишда ўтказиб борилади.
Ж.Нематиллаев,
“Тараққиёт”
сиёсий таълим маркази менежери