20.11.2026
ЦБ Узбекистан
1 USD = 12004.48
1 RUB = 146.56
Самарқанд халқаро туристик мажмуаси Конгресс марказида Ўзбекистон иккинчи иқтисодий форуми бошланди.Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев форум иштирокчиларига табрик йўллади. Табрикни Президент Администрацияси раҳбари ўринбосари, Президент матбуот котиби Ш.Асадов ўқиб эшиттирди. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.Қўчқоров мамлакатимизда Тараққиёт стратегияси асосида амалга оширилаётган иқтисодий ...
Президент Шавкат Мирзиёев иссиқхона хўжаликларини қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тақдимоти билан танишди.Бу ҳақда 5 сентябрь куни озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича ўтган видеоселектор йиғилишида кўрсатма берилган эди.Ҳозирги кунда юртимизда 3 мингдан ортиқ иссиқхона бор. Уларнинг жами майдони 6 минг 300 гектардан зиёд бўлиб, шундан 4 минг 300 гектари сўнгги беш йилда ташкил ...
Жорий йилнинг 1 ноябрь куни Германия Федерал ташқи ишлар вазири Aнналена Бербокнинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида Савдо-саноат палатасида Германия мамлакатнинг энг йирик ва илғор корхоналари ишбилармон доира вакиллари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ёқилғи-энергетика ва кимё соҳаларини ривожлантириш бўйича ўринбосари – энергетика вазири Жўрабек Мирзамахмудов, Ўзбекистон Савдо-саноат ...
“Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимоясини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди.Мазкур қарор лойиҳасига кўра, 2023 йил 1 январдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига нисбатан янги турдаги жавобгарлик ва жазо чораларини белгилашга уч йиллик мораторий жорий этилади. Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш жараёнини мураккаблаштиришни ва тадбиркорлик субъектларига янги мажбуриятлар ...
Иссиқхоналарни газ таъминотидан узиш ҳолати бўйича тадбиркорларнинг норозилигидан хабар топган Президентимиз Шавкат Мирзиёев зудлик билан мазкур масалани кўриб чиқиш учун Администрация раҳбари Сардор Умрзоқовга тегишли топшириқларни берди.Администрация раҳбари бошчилигида ўтган мажлисда иссиқхоналарни табиий газ таъминотидан огоҳлантиришсиз узиш ҳолатлари бўйича кўплаб эътирозлар билдирилаётгани, хусусан, жорий йилнинг 25 октябрь куни республиканинг турли ...
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан жорий йилнинг 13 сентябрда қабул қилинган «Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказишни мувофиқлаштириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони мазкур йўналишдаги ислоҳотларнинг мантиқий давоми бўлиши билан бирга тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилишнинг кафолати бўлди.Фармонга мувофиқ, назорат қилувчи органлар томонидан 2022 йил 1 ноябрдан бошлаб, тадбиркорлик субъектлари ...
O'zLiDeP Тахиятош туман Кенгаши томонидан "Депутатлар ва тадбиркорлар" форуми бўлиб ўтди. Форумда туман Кенгаши депутатлари, тегишли соҳа вакиллари, ёш тадбиркорлар ва ОАВ вакиллари иштирок этди.Форумда ёш тадбиркорлар ҳам ўзларининг келажакдаги режа ва лойиҳалари бўйича депутатлар билан муҳокама қилишди. Форум доирасида тахиятошлик ёш тадбиркор Сардор Сабиров иш фаолиятини қанақа бошлаганлиги, муваффақиятлари, ...
ФОТОРЕПОРТАЖРеспубликамизда БМТнинг Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси йиллик учрашуви бўлиб ўтмоқда.Бугун пойтахтимиздаги “Hyatt Regency” меҳмонхонасида IFAD ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида икки томонлама учрашув бўлиб ўтди.Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА
“Тадбиркорлик субъектлари учун бизнес жараёнларида электрон ҳужжатлар айланиши тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.Лойиҳа билан давлат архивига қоғоз шаклида тақдим этиладиган жисмоний шахсларнинг 2022 йил 1 январдан кейин ҳисобланган иш хақи ва бошқа даромадлари ҳамда улар бўйича ҳисобланган солиқ суммалари тўғрисидаги ҳужжатларни давлат архивига топшириш амалиётини бекор ...
Нурафшон шаҳрида Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Финляндиянинг Ўзбекистондаги фахрий консули Алишер Жўраев ҳамда Тошкент шаҳридаги Халқаро Нордик университети ректори Шерзод Мустафақулов билан учрашди.Мулоқотда томонлар металлургия, фармацевтика, коммунал хизмат кўрсатиш, таълим ва бошқа соҳаларда янги истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашди.Учрашув давомида вилоятда мактаблардаги таълим-тарбия тизимига алоҳида эътибор қаратиш ...
Нурафшон шаҳрида Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Финляндиянинг Ўзбекистондаги фахрий консули Алишер Жўраев ҳамда Тошкент шаҳридаги Халқаро Нордик университети ректори Шерзод Мустафақулов билан учрашди.Мулоқотда томонлар металлургия, фармацевтика, коммунал хизмат кўрсатиш, таълим ва бошқа соҳаларда янги истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашди.Учрашув давомида вилоятда мактаблардаги таълим-тарбия тизимига алоҳида эътибор қаратиш ...
Пойтахтимизда “Кичик, ўрта ва йирик корхоналарда Саноат-4.0 технологиясини жорий этишни жадаллаштириш” мавзусида семинар бўлиб ўтмоқда.Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан Малайзия Давлат технологик тараққиёт корпорацияси (Malaysian Technology Development Corporation – MTDC) экспертлари иштирокида ташкил этилган мазкур тадбирда маҳаллий саноат корхоналари, давлат ва хусусий секторнинг 60 дан зиёд турли ...