20.11.2026
ЦБ Узбекистан
1 USD = 12004.48
1 RUB = 146.56
Ҳурматли фермерлар!Агарсизга нисбатан ер ҳуқуқларингиздан ихтиёрий воз кечиш бўйича мажбурлаш ёкибошқа кўринишдаги босимларга дуч келсангиз, яъни мазкур ҳаракатлар ўз ихтиёрингизгақарши амалга оширилаётган бўлса, дарҳол адлия органларига мурожаат қилишингизнисўраймиз!1148ишонч телефони орқали ёки Telegram тармоғидаги @tezkor_murojaat_bot га юборинг. Президент Фармонига (https://lex.uz/uz/docs/6171343) асосанжорий йил 1 сентябрдан бошлаб ер участкасидан ...
ПрезидентШавкат Мирзиёев 18 октябрь куни “ТошкентбошпланЛИТИ” давлат унитар корхонасигабориб, Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бўлган Бош режаси лойиҳаси билан танишди.–Тошкент – азим пойтахтимиз, мамлакатимизнинг энг катта шаҳри. Беш йилдаинвестицияга, тадбиркорларга шароит яратдик, янги уйлар, замонавий иншоотларқурилди. Бу ҳам керак. Энди келажакни ўйлаб, стратегияни аниқ белгилаб олмасак,ўн йилдан кейин шаҳарда яшаш қийин ...
Вазирлар Маҳкамасининг жориййилнинг 15 октябрда «Республика ҳудудларида инновацион ва инвестиция фаолиятинижадаллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилиндиМазкур қарор билан Нукус, Бухоро, Жиззах ва Наманган шаҳарларидаТошкент шаҳрида барпо этилган “Inno” технопарки шаклидаги технопаркларни2023-2026 йилларда босқичма-босқич барпо этиш белгиланган. Қарорга мувофиқ технопаркдаиқтидорли ёшлар, талабалар, илмий ходимлар, профессор-ўқитувчиларни инновационфаолиятга жалб этиш технопаркларнинг асосий ...
Амалдаги Конституциянинг 53-1-моддасига киритилиши режалаштирилаётган ўзгартириш тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва хусусий мулкка устуворлик беришга қаратилган. Бундан мақсад нима?Тан олиш керакки, хусусий бизнес юритиш соҳасидаги айрим масалалар (масалан, валюта конвертацияси, фойдани эркин репатриация қилиш, халқаро молия институтларини жалб қилиш ва ҳ.к.лар) узоқ вақт давомида ҳал этилмасдан қолди, бу эса ўз навбатида, мамлакатнинг ...
Жорий йилнинг 12 октябрь куни Бирлашган миллатлар ташкилоти Глобал келишув ташаббуси томонидан тадбиркорлар учун семинар ташкил этилди. Ушбу семинарда Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи А.Рахмонқулов, "Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази" У/К директори в.в.б. Н.Исомиддинова ҳамда Жиззах вилоятида фаолият юритувчи 30 нафарга яқин тадбиркорлик субъектлари иштирок этишди. Семинар давомида тингловчилар БМТ ...
Ваҳоланки, мамлакатмиз дунёнинг энг йирик пахта хом ашёсини етказиб берувчи давлатлардан бири бўлсада, йиллик экспорт тушуми илгари бор йўғи 1 миллиард доллар атрофида эди...Пойтахтимиздаги 5-халқаро тўқимачилик ҳафталиги доирасида “Жаҳон тўқимачилик бозорида янги мувозанат – янги иштирокчилар ва тенденциялар” мавзусидаги Тошкент тўқимачилик саммитида тўқимачилик соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар, натижалар сарҳисоб қилинди. ...
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарориЖорий йилнинг 22 август куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти доирасида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, “божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режимини янада соддалаштириш, саноат корхоналарининг хомашё таъминотини яхшилаш мақсадида:1. 2025 йил 1 январга қадар 1-иловага мувофиқ хомашё ва ярим тайёр маҳсулотларга импорт ...
Президент 6.10.2022 йилдаги «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни молиявий қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади. Ҳужжат қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларни моддий ресурслар билан узлуксиз таъминлаш ҳамда етиштирилган маҳсулотларни кафолатли харид қилишга йўналтирилган. Ҳужжат ЎзАда эълон қилинган.Мева-сабзавотчилик соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш учун ажратилиши кўзда тутилган маблағлар ҳисобидан Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш ...
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси Акмалхўжа Мавлонов бошчилигидаги делегация Бельгияда амалий ташриф билан бўлиб турибди.А.Мавлонов Брюсселда Жаҳон божхона ташкилотининг «Ишда фаровонлик – инсон капиталига ғамхўрлик демакдир» шиори остида бўлиб ўтган Халқаро конференциясида иштирок этди.Гибрид форматда ташкил этилган Глобал конференцияда 150 дан зиёд давлатдан 1,2 минг нафар иштирокчи бевосита ва ...
Жорий йилнинг 5 октябр куни Тошкент шаҳрида Дзюдо Жаҳон Чемпионати доирасида Халқаро иқтисодий форум бўлиб ўтди.Форумнинг расмий очилишини Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев ҳамда Халқаро дзюдо федерацияси президенти Мариус Визер кириш сўзи билан очди.Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ...
Жорий йилнинг 22 август куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти доирасида, тадбиркорлик субъектлари фаолиятига асоссиз аралашувларнинг олдини олиш, назорат қилувчи органларнинг масъулиятини ошириш ва фаолияти очиқлигини таъминлаш мақсадида, 2022 йил 13 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказишни мувофиқлаштириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-374-сон ...
Президентимизнинг 2020 йил 29 январда “Чорвачилик тармоғини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди.Ҳужжат чорвачилик тармоғини жадал ривожлантириш, замонавий ва инновацион услубларни жорий этиш, маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва турларини кенгайтириш, шунингдек, аҳолини маҳаллий шароитда ишлаб чиқарилган сифатли ва арзон чорва маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, чорвачиликка ...