20.11.2026
ЦБ Узбекистан
1 USD = 12004.48
1 RUB = 146.56
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Италияга расмий ташрифининг ишбилармонлик дастури доирасида шу кунларда Милан шаҳрида ўтаётган “ITMA 2023” тўқимачилик машинасозлиги халқаро кўргазмаси билан танишди.Давлатимиз раҳбарига Ломбардия вилояти губернатори Аттилио Фонтана ва кўргазма ташкилотчиси – “Sematex” агентлиги раҳбари Эрнэсто Маурэр ҳамроҳлик қилди.“ITMA 2023” – ҳар тўрт йилда бир марта ўтказиладиган тўқимачилик ...
Ўзбекистон Республикаси президентининг Жаҳон савдо ташкилоти масалалари бўйича махсус вакили лавозими жорий этилди. Бу давлат раҳбарининг "Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнини жадаллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорида белгиланган. 2023 йилнинг 1 июлидан бошлаб Жаҳон савдо ташкилоти қоида ва меъёрларига мувофиқ бўлмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш тақиқланади. Адлия ...
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Италияга расмий ташрифнинг биринчи кунида БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) офисига ташриф буюрди ва унинг бош директори Цюй Дунъюй билан учрашув ўтказди.Ўзбекистон билан ушбу муҳим ихтисослаштирилган халқаро институт ўртасидаги ҳамкорликни, энг аввало, аграр тармоқни модернизация қилиш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш каби устувор йўналишларда ...
Бугун ҳеч бир мамлакат дунёдан ажралган ҳолда, якка ўзи тараққиётга эриша олмайди. Сўнгги йилларда юртимиз жаҳонга очилди. Кўплаб давлатлар билан кенг кўламли, ўзаро тенг манфаатли ҳамкорлик алоқалари янги босқичга кўтарилди. Бу юртимизнинг ҳар жабҳада равнақ топишига хизмат қилмоқда.Сингапур ҳар йили эълон қилинадиган Иқтисодий эркинлик индекси бўйича жаҳонда биринчи ўринда туради. ...
Аҳмад Саидов хонадонида ҳар йили иссиқхонада етиштирилган помидордан мўл ҳосил олинади. Узун туманининг “Янги куч” маҳалласида истиқомат қилаётган оила 5 сотих иссиқхонадан йилига 25-30 миллион сўм даромад қилмоқда. Хонадонда чорва моллари ва паррандалар парваришланиши, токзорлар мавжудлиги ортидан ҳам анчагина даромад келади.Олтинсой тумани Жобу маҳалласида яшовчи Ҳусниддин Рустамов ҳам томорқасидан унумли ...
“Tashkent city"даги "Congress Hall" мажмуасида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг ўн биринчи съезди бўлиб ўтди.ЎзЛиДеПдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев ўз сайловолди дастури юзасидан маъруза қилди.Таъкидланганидек, Ўзбекистонда инсон ва бизнеснинг ҳимоячиси фақат қонун ва суд бўлади. Бугунги кунга қадар 7 турдаги тергов ҳаракатларига санкция бериш ваколати ...
Олий даражадаги музокаралар якунлангач, икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди.Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин Қўшма баёнотни имзоладилар ва 2023-2027 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси билан Хитой Халқ Республикаси ўртасида янги даврдаги ҳар томонлама стратегик шерикликни ривожлантириш дастурини қабул қилдилар.Етакчилар ҳузурида қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:– ...
Ҳурматли форум иштирокчилари!Хонимлар ва жаноблар!Ўзбекистон заминида иккинчи бор ўтказилаётган камбағалликни қисқартириш бўйича халқаро форумда иштирок этаётган Сиз, азиз меҳмонларни самимий қутлаб, барчангизга ўзимнинг чуқур ҳурмат ва эҳтиромимни изҳор қиламан.Ҳозирги таҳликали дунёда камбағалликни қисқартириш масаласи олдимиздаги энг муҳим вазифалардан бири эканини барчамиз яхши англаб турибмиз. Бу муаммога илғор тажриба ва янги ...
Президент раислигида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлашда янги босқичга ўтиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.“20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастурида иштирок этаётган тадбиркорларга божхона расмийлаштируви пайтида “яшил йўлак” тартиби қўлланилади.Дастурга кирган тадбиркорларга инфратузилма, ер ва бино-иншоотлар билан таъминлашда қўшимча енгилликлар берилади:– ер, бино-иншоотларни аукцион орқали ...
Бугунги кунда рақамли иқтисодиётни шакллантириш ва ривожлантиришда асосий еътибор ўзгаришларга осон мослашадиган, замонавий технологияларни тез ўзлаштирадиган, креатив фикрларни, кўникмаларни қўллашга интиладиган йигит-қизларга қаратилмоқда. Ҳудудларда ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш учун тегишли инфратузилма — бизнес-инкубаторлар, кичик саноат зоналари, ИТ-парклар, стартаплар учун инкубаторлар ва акселераторлар ташкил етилмоқда.Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш давлат сиёсатининг ...
Бугундан янги Меҳнат кодекси кучга кирди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди. “Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган.Янги Меҳнат кодексига кўра, жумладан:🔹Меҳнат шартномасида ходимни камситадиган шартлар бўлишига йўл қўйилмайди.🔹Меҳнатга натура шаклида ҳақ тўлаш тақиқланади. 🔹Ишдан бўшатиш нафақаси 200 фоизгача тўланади.🔹Дам олиш куни байрам кунига тўғри келса кейинги ...
Ҳукумат қарори билан “Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида сотиб олинадиган ҳамда олиб кириладиган товарларга (хизматларга) қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзларни қўллаш ва солиққа тортиш тартиби тўғрисида”ги низом қабул қилинди. Бу ҳақда "Huquqiy axborot" хабар бермоқда. Низом билан қуйидагилар белгиланди: ...