20.11.2026
ЦБ Узбекистан
1 USD = 12004.48
1 RUB = 146.56
Жорий йилда БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиётлари учун махсус дастури (СПЕКА) таъсис этилганига 25 йил тўлди. Айтиш жоизки, СПЕКА 1998 йил 26 март куни Марказий Осиё президентлари, шунингдек, БМТ Европа иқтисодиёти комиссияси ҳамда Осиё ва Тинч океани учун БМТ Иқтисодиёти комиссиялари ижрочи котиблари томонидан имзоланган Тошкент декларацияси билан таъсис этилган.Дастурнинг асосий ...
Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Татьяна Проскурякова бошчилигидаги делегация билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати маълум қилди.Унда томонлар ўзаро ҳамкорлик муносабатлари, эришилган натижалар ва келгуси режалар ҳақида сўз юритди.Учрашувда Жаҳон банкининг 2024 молия йилига мўлжалланган ...
Аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш давлат сиёсати даражасидаги масала ҳисобланади. Бу борада эса тадбиркорлик, хусусан оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга эътибор қаратилмоқда.Сенат ялпи мажлисида кўриб чиқилган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги қонун билан оилавий тадбиркорликка янги имконият берилмоқда.Қонунда оилавий тадбиркорлик субъектларига меҳнат шартномасини тузган ҳолда беш ...
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Бухоро вилояти туман ва шаҳар Кенгашлари ҳузурида ташкил этилган ишчи гуруҳлари томонидан жойларда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлашга доир амалга ошириб келинаётган ишлар жамоатчилик назорати тартибида ўрганиб чиқилди.Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилишида ушбу ...
Тадбиркорликнинг асосини молиявий манбалар ташкил қилади. Бошқача айтганда харажатсиз ҳаракат нолга тенг. Ҳар бир тадбиркор борки, ўз бизнесини ривожлантириш учун унга пул керак.Давлат учун тадбиркорлар қанча ривожланса ва йириклашса, шунча яхши. Шу сабабли мамлакатимизда тадбиркорларни молиявий манба билан таъминлаш асосий вазифалардан бири сифатида қаралмоқда. Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси айнан шу ...
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарориКичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш, жумладан, аҳолида тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, уларнинг бизнес ташаббусларини молиялаштириш ва лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш бўйича яхлит тизим жорий этиш мақсадида:1. Аҳолини кичик ва ўрта бизнесга кенг жалб қилишнинг қуйидаги устувор йўналишлари белгилансин:аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини ўқитиш орқали уларнинг бизнес ташаббусларини молиявий ...
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макрон 1-2 ноябрь кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлди.Ўзбекистон ва Франция. Бу икки мамлакатни бир неча минг километр масофа ажратиб турса-да савдо-иқтисодий, маданий алоқалар тарихи узоқ ўтмишга бориб тақалади. Хусусан, Соҳибқирон Амир Темур Франция қироли Шарль VI билан мактуб ...
Бугунги кунда халқаро муносабатлар давлатлар ўртасидаги алоқаларни шакллантиришда муҳим роль ўйнайди. Маълумки, Ўзбекистон ва Хитой муносабати қадим тарихга эга. Ҳар икки халқ узоқ ўтмишга бориб тақаладиган бой тарихий меросга эга.Буюк Ипак йўли каби савдо йўллари азалдан минтақаларни бирлаштириб турган. Бу йўл тинчлик, Шарқ ва Ғарб ўртасидаги ҳамкорлик, очиқлик рамзидир. Шундан ...
Қарши шаҳрида 25 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича йиғилиш ўтказилди.Дунёда зиддиятлар тобора кучайиб бораётгани, бефарқлик, ўзибўларчилик кайфияти билан ривожланиб бўлмаслиги таъкидланди.– Мамлакатимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги ва келажаги учун янги корхоналар, янги бозорлар, инвестиция, иш ўринлари, катта-катта тушумлар керак. Жаҳон бозоридаги тебранишлар, ҳамкор давлатлардаги ...
Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида жорий йилнинг 9 ойида эришилган иқтисодий натижалар, йил якунигача кутилаётган кўрсаткичлар ва 2024 йилга мўлжалланган макроиқтисодий прогнозлар муҳокама қилинди.Жорий йилнинг 9 ойида мамлакатимиз иқтисодиёти 5,8 фоизга ўсди. Жумладан, саноат 5,7 фоиз, қишлоқ хўжалиги 4,1 фоиз, хизматлар 12,1 фоизга ошди.Жаҳон бозорлари ва логистикадаги мураккабликларга қарамай, экспорт 23,5 ...
O'zLiDeP партия фаолиятининг йўналишларидан бири халқ дипломатияси тамойилларини ривожлантириш нуқтаи назаридан партиялараро ҳамкорликни кенгайтиришдан иборат. Бугунги кунда ЎзЛиДеП партиялараро ҳамкорлик доирасида ҳам партиялараро ташкилотлар, ҳам бевосита ҳорижий партиялар билан изчил ишларни давом эттирмоқда.Шу йилнинг 13 октябрь куни O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида Вьетнам Коммунистик партияси Халқаро бўлим мудирининг биринчи ўринбосари ...
Гулистон шаҳридаги Тадбиркорлар ва ҳунармандлар марказида вилоят туман ва шаҳарларида тадбиркорлик билан шуғулланиб келаётган аёллар иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Унда тадбиркорлар ўз кўргазмалари билан қатнашди.Тадбир доирасида “Хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантиришнинг истиқболлари” мавзусида анжуман ҳам ташкил этилди. Мутасадди ташкилотлар раҳбарлари томонидан вилоятда тадбиркорлик билан шуғулланаётган хотин-қизларни қўллаб-қуватлаш ва уларга кенг имкониятлар яратиш ...